ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ — ҲАВФЛИ ИЛЛАТ

Бугунги кунда экстремизмга қарши кураш жаҳон ҳамжамиятининг энг долзарб муаммоларидан бирига айланган. Бирор мамлакатда экстремистик-террористик ҳаракатларнинг пайдо бўлиши ва ёйилиши унга қўшни бўлган давлатлар тинчлигига хавф солади.

ЭКСТРЕМИЗМНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

«Экстремизм» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, “кескин фикр ва чораларни ёқлаш, кескин чораларга тарафдорлик” маъносини англатади. Олимлар “экстремизм” иборасини сиёсий атама деб қарайдилар. Бу атаманинг сиёсат билан боғлиқ жиҳатлари шундаки, норасмий экстремистик ташкилотлар раҳбарлари сиёсий масалалар юзасидан “кескин, қатъий чоралар кўриш йўли билан”, яъни куч ишлатиш, зўрлик билан давлатлардаги расмий ҳокимиятни ўзгартиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлигидадир. Уларнинг норасмий дейилишига сабаб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Сиёсий партиялар”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар” ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги амалдаги қонун талабларига кўра расман Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтмаганлигидадир.

ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ҲУҚУҚИЙ АСОС

Барчамизга маълумки жамиятда сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни амалга оширишни мақсад қилиб олган террорчилик ҳаракати мавжуд.

ЕРФУРУШЛАР УШЛАНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ў.М. фуқаро Ж.га Ҳонқа тумани, “Олажа” қишлоғидаги давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун ҳар бир сотихини 25 млн сўмдан сотишга келишиб, қурилиш ишлари бошлаганидан кейин унинг номига ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 8.700 АҚШ доллари ва 3 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

КОРРУПЦИЯСИЗ ЖАМИЯТ САРИ

Урганчда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Хоразм вилояти ҳудудий кенгашининг намунавий эшитув йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги дахлдор ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

ДИН ВА ТЕРРОРИЗМ МАВЗУИНИ ЁРИТИШДА ЖУРНАЛИСТИК КЎНИКМАЛАР ОШИРИЛМОҚДА

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда “Давлатнинг жамиятдаги роли ва диннинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзуида журналист, матбуот котиблари ва блогерлар учун 2 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ  

Ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат коррупциядир. ­Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупция жиноятига қарши ­курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Бугунги кунда экстремизм ва терроризм нафақат алоҳида мамлакатларнинг миллий хавфсизлигига, балки жаҳон ҳамжамиятига жиддий таҳдид солаётган омилга айланди. Сўнгги пайтларда тобора кучайиб бораётгани мазкур муаммонинг нақадар долзарб эканлигини назарда тутиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга 2017 йилги Мурожаатномасида: «Айни вақтда дунёнинг баъзи минтақаларида юзага келган нотинч вазият аҳоли миграцияси кучайишига, бу эса, ўз навбатида, терроризм ва экстремизмнинг тарқалишига ҳамда уларнинг глобал муаммолардан бирига айланишига олиб келмоқда. Бундай вазиятда миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз, аҳолимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти ва хавфсизлигимизни сақлаш биз учун энг устувор вазифага айланиб бормоқда», – дея таъкидлаб ўтган.

ХОРАЗМЛИК ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ УЧУН ЯНГИ ТРЕНИНГ

Бугун Урганч шаҳрининг Ўзбекистон меҳмонхонасида Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази, UNICEF халқаро ташкилоти ва Юксалиш Умуммиллий Ҳаракати Хоразм вилоят бўлими томонидан «Вакциналашга урғу берган ҳолда COVID-19 пандемияси масалаларини тўғри ёритиш учун журналист ва блогерларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш» мавзуида тренинг ўз ишини бошлади

ТРЕНЕРЛАР УЧУН ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан “Сифатли журналистикани ривожлантириш учун ҳуқуқий ва медиа-ахборот саводхонлиги тенденциялари» мавзуида журналист, блогер ва матбуот котиблари учун тренинг ташкил этилди.

1 2 3 11