СОЛИҚ СОҲАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

23.05.2018 dilnoma.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетнинг даромадлари базасини кенгайтириш заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли  қарори  ижросини таъминлаш бўйича  Бухоро вилоятида вилоят ҳокимлиги бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқамаси ва унинг ҳудудий давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, деҳқон бозорлари ҳамда савдо комплексларида фуқаролар билан ташкил этилган учрашувларда кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ТУРИЗМ РИВОЖИДА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ

23.05.2018 dilnoma.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5326-сонли фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш, айниқса, ички сайёҳлик хизматини ривожлантириш борасида Хоразм вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилояти бўлими билан ҳамкорлик ташкил этилган давра суҳбатида ҳам асосий эътибор мазкур фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда ижросига қаратилди.
Тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бўлими мутахассислари, маҳаллий туристик фирмалар ходимлари, меҳмонхона хизмати билан шуғулланувчи тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари  иштирок этди.

ОММАВИЙ ҚАБУЛЛАР: МУАММО, ЕЧИМ ВА НАТИЖА

22.05.2018 dilnoma.uz

Бугун халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларга ечим топишнинг замонавий механизм ва самарали усулларини жорий этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланмоқда. Бу эса, ўз навбатида, аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, турли вазирлик, муассаса ва идоралар, вилоят сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида Хоразм вилоятида ўтказилган навбатдаги оммавий қабулларда ҳам мазкур жараён яна бир бор амалий тасдиғини топди.

ҚУЛАЙ МУҲИТ ТАДБИРКОРГА ҚЎЛ КЕЛМОҚДА

19.05.2018 dilnoma.uz

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Бухоро вилоятини ривожлантириш ҳам бўйича улкан режалар асосида кенг қамровли бунёдорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сонли “2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳри туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва  мазкур қарорга асосан  2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳри туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш Дастури асосида Бухоро шаҳрининг “Қадимий Бухоро” туристик ҳудудида айни пайтда кўчаларнинг кенгайтирилиши, йўлларнинг созланиши, биноларнинг таъмирланиши каби ишлар давом эттирилмоқда. Сайёҳлар ҳамиша гавжум бўладиган Арк ва Минораи Калон майдонлари ўртасидаги “Шаҳристон” бозорининг қурилиши ҳам қизғин паллада.

No Picture

ТОМОРҚА – РЎЗҒОРГА БАРАКА, ОИЛАГА ДАРОМАД

Хоразм вилоятида 289 минг 452  деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари тасарруфида 39 минг 404 гектардан ортиқ томорқа мавжуд. Аксарият хонадонлар ундан унумли фойдаланиб, нафақат оиласига даромад келтирмоқда, балки бозорлар тўкинлиги, юртимиз фаровонлигига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

ҚЎШМА КОРХОНА: СИФАТ, САМАРА, ИМТИЁЗ ВА ЭКСПОРТ

15.05.2018 dilnoma.uz

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги каби Хоразм вилоятида ҳам саноат корхоналари фалиятини жадал ривожлантириш, уларни замонавий технологиялар, асбоб-ускуналар ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш ҳамда кенг ҳажмли экспортбоп маҳсулотни ишлаб чиқариш борасида кенг кўлами ишлар амалга оширилмоқда. Шовот туманидаги “KATQAL’A-TEKS” қўшма корхонаси вилоятнинг энг йирик саноат корхоналаридан бири саналади. Мазкур корхона Буюк Британия давлати билан қўшма корхона сифатида 2016 йилда ўз фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, унинг асосий фаолият тури тўқилган ва трикотаж пайпоқларини ишлаб чикаришдан иборат.

НОҚОНУНИЙ ХИЗМАТЛАР ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛДИ

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси билан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 20 га яқин  ноқонуний концерт-томоша фаолияти, яъни расмий ҳужжатларсиз сухандонлик, раққосалик, хонандачилик ва созандачилик билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз фаолияти қонунийлаштирилди.

ХОРАЗМЛИК СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИЛАР

28.04.2018 dilnoma.uz

Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида “Солиқ билимлари – болаларга” кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Халқ таълими ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

СОЛИҚ СОҲАСИДА ЯНГИ ИСЛОҲОТЛАР

Айни пайтда солиқ маъмуриятчилигини, жумладан, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш соҳасини такомиллаштириш, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган изчил ишлар амалга оширилмоқда. Фискал тизимга инновацион ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мазкур ўзгаришларнинг муҳим йўналишларидан бири саналади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу йўналишдаги ишлар сифатини янада юксалтириш мақсадида 2017 йил 29 сентябрда имзоланган “Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3300-сонли қарори муҳим ҳуқуқий аҳамият касб этмоқда. Мазкур қарорда асосий эътибор юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан нақд пулга товарларни реализация қилиш, аҳоли билан ҳисоб-китобни тезкор амалга ошириш ва тизим назорат функцияси бўйича кўплаб вазифаларни янги технологиялар асосида амалга оширишга қаратилган.

1 2 3 4 5 6