No Picture

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА СОЛИҚ ҚАРЗИНИ ЎЗ МУДДАТИДА ТЎЛАМАГАНЛАРГА НИСБАТАН МАЖБУРИЙ УНДИРУВ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

29.06.2018 dilnoma.uz

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда солиқ қарздорлигига чек қўйиш борасида ҳам мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган тадбирларда асосий эътибор қарздорларнинг мол-мулкларини хатловга олиш, баҳолатиш ва аукцион савдоларда сотиш орқали мавжуд қарздорликни қисқартириш масалаларига қаратилди.

No Picture

СОЛИҚ ХИЗМАТИ – ИНСОФЛИ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ИШОНЧЛИ ҲАМКОРИ

28.06.2018 dilnoma.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга кўра солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес–ҳамкори ва маслаҳатчиси, уларга сервис хизматлари кўрсатувчи давлат органига айлантирилди.
Мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти тугатилиб, уларда ишлайдиган жами 1245 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

ИШОНЧ ВА САБР – ҲАР ҚАНДАЙ КАСАЛЛИККА ДАВО

Йигитали янги кунни маҳалладошлари билан учрашишдан, айниқса ўзи яшайдиган қишлоқдаги қўни-қўшнилари, бошқа давлатларда ишлаб қайтган маҳалладошларининг ҳолидан хабар олиб чиқиш билан бошлайди. У асосан чет элдан қайтган меҳнат муҳожирлари билан мулоқотда бўлади. У 2 йилдан бери аутрич-ходим сифатида чет элда меҳнат фаолиятини юритиб, юртимизга қайтган фуқароларда сил касаллиги бор-йўқлигини аниқлаш учун меҳнат муҳожирларини тиббий кўрикка жалб қилиб келмоқда.

ОММАВИЙ ҚАБУЛ — АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Айни пайтда мамлакатимизнинг бача ҳудудларида халқ билан мулоқот қилиш, муаммоларга тезкор ва самарали ечим топишнинг замонавий механизми йўлга қўйилгани одамларнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлаб, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.
Айниқса, секторлар фаолиятида маҳаллаларда аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, жойларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида мавжуд муаммоларга чек қўйиш масалалари алоҳида эътибор берилмоқда.

СОЛИҚ СОҲАСИДА ПРОФИЛАКТИКА: МУАММО ВА ЕЧИМ

23.06.2018 dilnoma.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 24 апрель куни Хоразм вилоятига ташрифи чоғида ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда тегишли соҳалар мутасаддилари иштирокида ўтказган йиғилишида вилоятни ижтимоий иқтисодий соҳаларини ривожлантириш борасида бир қанча вазифалар белгилаб берилган эди. Хусусан давлат раҳбари томонидан вилоятда кўплаб соҳаларда мавжуд камчиликлар тилга олиниб, ҳудудларда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш, боқиманда қарздорликни камайтириш, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш ишларида жиддий муаммолар мавжудлиги таъкидланган эди. Бу борада солиқ хизмати органларига алоҳида вазифалар белгилаб берилиб, унда асосий эътибор ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси доирасида бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш ҳамда қўшимча манбалар, шу жумладан, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш резервларини аниқлашдан иборат.

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРҒИБОЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР

Тошкент шаҳридаги “Шодлик палас” меҳмонхонасида USAID ташкилотининг Project HOPE лойиҳаси кўмагида, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, фтизиатрия ва пульманология ихтисослашган республика илмий-амалий тиббиёт маркази ва журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда сил касаллиги масалаларини ёритиш ва аҳолини ушбу касаллик тўғрисидаги хабардорлигини оширишда ОАВ роли мавзусида навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди.

No Picture

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ТЎРТИНЧИ СЕКТОР РАҲБАРИ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ

17.06.2018 dilnoma.uz

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, муаммоларга тезкор ва самарали ечим топиш мақсадида жойларда ташкил этилаётган оммавий қабуллар одамларнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлаб, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. Айниқса, секторлар фаолиятида маҳаллаларда аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, жойларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида мавжуд муаммоларга чек қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ: МУРОЖААТ, ИЖРО, НАЗОРАТ, НАТИЖА

16.06.2018 dilnoma.uz

Бугун юртимизда тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имтиёз ва қулайликлар самараси натижасида ушбу соҳа вакилларининг юртимиз иқтисодиётидаги улуши янада ортиб бормоқда. Бироқ, ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз фаолиятини мавжуд қонун талаблари асосида ривожлантириш ўрнига ноқонуний ҳаракатлар билан ўз даромадини оширишни ният қилган тадбиркорлар ҳам афсуски учраб туради.
Қуйида ҳудудий Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг май ойида ўтказилган назорат тадбирлари натижалари билан таништириб ўтамиз.

No Picture

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ: ТЕЗКОР, ҚУЛАЙ ВА ШАФФОФ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар, соҳадаги янгиликлар ҳамда келажакдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

ОММАВИЙ ҚАБУЛ ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Куни кеча Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида Хоразм вилояти ҳокимнинг навбатдаги оммавий қабули ташкил этилди. Қабулда Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов, вилоят давлат ташкилотлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилояти Халқ қабулхонаси мутахассислари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ички ишлар ва Солиқ бошқармалари, Прокуратура, Халқ таълими мутасаддилари, Урганч шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда туман ҳокимликларининг масъул ходимлари аҳоли билан очиқ мулоқот олиб борди.

1 2