ШИФОКОР ТАЪМАГИР ЧИҚДИ

26.12.2018 dilnoma.uz

Бугунги кунда шарафли бурчини виждонан адо этиб келаётган оқ халат соҳиби ва соҳибалари кўпчиликни ташкил этади. Аммо беш қўл баробар эмас, деганларидек улар орасида қинғир йўллар билан пул топишни мақсад қилганлари ҳам учраб турибди. Ҳузурига шифо истаб нажот билан келаётган беморлардан муолажа ва жарроҳлик амалиётлари учун ҳеч қўрқмасдан пора талаб қилаётган, халатининг чўнтагига пул солиб қўймаган беморларга қўл учида истар-истамас хизмат кўрсатаётган, давлатимиз томонидан бепул ажратилаётган дори-дармонларни аҳолига пуллаб ўз ҳамёнини қаппайтираётган, тиббий билим ва малакаси талаб даражасида бўлмаган таниш-билишларини пора эвазига тиббиёт бирлашмаларига ишга жойлаштиришга ҳаракат қилаётган, бир сўз билан айтганда ҳаром луқма билан кун кечиришни ўзига одат қилган айрим тубан шифокорлар ҳозирда ҳам учраб тургани жамиятимиздаги соғлом муҳитга ўта салбий таъсир кўрсатмоқда.

ХОРАЗМДА БАЙРАМ ЯРМАРКАСИ

25.12.2018 dilnoma.uz

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида, аҳоли сергавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Унда деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари “Янги йил ярмаркалари” ва “Элга хизмат – беминнат” расталарида 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда таклиф этилмоқда.

ҚОНУНГА ПАНД БЕРА ОЛМАДИ

21.12.2018 dilnoma.uz

Бугунги кунда мамлакатимизда миллий автомашиналарнинг эркин савдоси учун барча имкониятлар яратилганлиги, бу йўналишда ноқонуний олди сотди билан шуғулланиш қандай жавобгарликларга олиб келиши мумкинлиги бўйича тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Афсуски ҳали ҳам айрим шахслар томонидан белгиланган талабларга бўйсунмасдан, ноқонуний фаолият билан шуғулланиш ҳолатлари  кузатилмоқда.

МУРОЖААТНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСИ

20.12.2018 dilnoma.uz

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Жумладан, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида кафолатланган ваколатли органларга мурожаат этиш ҳуқуқи амалда тўла таъминланмоқда.

КАСАЛЛИКНИ КУРАШИБ ЕНГДИМ

15.12.2018 dilnoma.uz

Тақдир тақазоси билан чет давлатлардан бириги ишга кетдим,-дея сўзини бошлади қахрамонимиз. Бироқ, у ерда бошимдан ўтган ҳар бир кўргулик қисматимми ёки бўлмаса нафсимнинг қулига айланганимми, хуллас неки азоб-уқубат бўлса шу 3 йил ичида гўёки менинг бошимга қулагандек бўлди.

No Picture

 ҲАР ЖОЙДА ТАРТИБ БЎЛГАНИ ЯХШИ

10.12.2018 dilnoma.uz

Иш қиламан деганга бугун кўп имкониятлар берилган. Яратилаётган шароитлар ўлароқ ишбилармон ва тадбиркорлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Улар нафақат ўзларининг балки юртдошларимизнинг ҳам турмуш шароити яхшиланишига ҳисса қўшишмоқда. Шу билан бирга, белгиланган тўловларни тўлаш орқали давлат бюджети шаклланишида ҳам уларнинг ўз ўрни бор. Буни яхши англаган Давлатимиз ҳам ўз навбатида тадбиркорларга ёрдам қўлини чўзиб, уларнинг оғирини енгил қилишга катта эътибор қаратиб келмоқда

ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 9 декабрь-халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Коорупция – тараққиёт кушандаси” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ЖУРНАЛИСТНИНГ ЎРНИ

Хоразмда  фуқароларнинг коррупция ҳолатлари олдини олиш бўйича хабардорлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. 
Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган тадбирда вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, матбуот хизмати мутахассислари иштирок этди. 

ИСТИҚЛОЛ ВА БУЮК КЕЛАЖАКНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТИ

05.12.2018 dilnoma.uz

Ҳуқуқий давлатчилик сари интилган ҳар қандай демократик жамиятда Конституция устувор аҳамият касб этади. Жамиятнинг нафақат сиёсий, балки иқтисодий тизимида ҳам тубдан ўзгаришлар юз бераётган ислоҳотлар даврида Конституциянинг аҳамияти янада ошади. Фақат давр талабларига жавоб берадиган Асосий Қонунгина йирик ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг самарадорлиги учун зарур бўлган ривожланиш ва барқарорлик уйғунлигини таъминлаб бера олади.

СОЛИҚЧИЛАР САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИ БИЛАН…

04.12.2018 dilnoma.uz

Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудий давлат солиқ инспекциялари томонидан 2018 йилнинг 10 ойи давомида солиқ соҳасида  1871 та, шундан 911 таси жисмоний шахслар, қолган 960 таси юридик шахслар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

1 2