СОЛИҚ ТИЗИМИ ИСЛОҲ ҚИЛИНМОҚДА

15.01.2019 dilnoma.uz

Солиқ тизмидаги янгиликлар, ўзгаришларни бугун халқимиз жуда катта қизиқиш билан кузатмоқда. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга ўзларининг муносабатларини билдиришмоқда.

ҚҚСдан ОЗОД ЭТИЛАДИГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

12.01.2019 dilnoma.uz

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат махсулотлари нархлари ошишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1065-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация килиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати эълон қилинди.

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНАДИ

10.01.2019 dilnoma.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “Солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида департамент органларнинг вазифалари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.  

ТАЛОН-ТАРОЖЛИК ҲАМ ЖИНОЯТ

10.01.2019 dilnoma.uz

Мамлакатимизда коррупция, фирибгарлик, қўйингки, жамият учун хавф солувчи барча турдаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш механизми тинимсиз ҳаракатда. Айниқса, давлат ташкилотида фаолият юритаётган мансабдор шахсларнинг давлат мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш каби ноқонуний ҳаракатларни амалга ошириши ачинарли ҳол. Яқинда жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати кўриб чиқилди.

ДАМАСНИНГ «ШАПКАСИ» ҚАНЧА?

07.01.2019 dilnoma.uz

Бугунги кунда мамлакатимизда миллий автомашиналарнинг эркин савдоси учун барча имкониятлар яратилганлиги, бу йўналишда ноқонуний олди сотди билан шуғулланиш қандай жавобгарликларга олиб келиши мумкинлиги бўйича тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Афсуски ҳали ҳам айрим шахслар томонидан белгиланган талабларга бўйсунмасдан, ноқонуний фаолият билан шуғулланиш ҳолатлари  кузатилмоқда.

ИККИ КАРРА ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИ

06.01.2019 dilnoma.uz

Ёши 60 га яқинлашган шифокор Шавкат Хасанов (исм, фамилиялар ўзгартирилган) 7 йилдан буён Хазорасп туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида болалар реанематологи ишлаб келган. Ушбу шифокор бўлим ҳамшираси Адиба Бердиевага гўёки ўз вазифасини лозим даражада бажармаётганини  рўкач қилиб, ушбу ҳамшира фаолияти юзасидан тиббиёт соҳаси учун яроқсиз ходим эканлиги ҳақда далолатнома тузади. Шифокор ўз ваколатига тегишли бўлмаган, яъни ходимни ишдан бўшатишини билдириб, мазкур масалани ҳал этиш эвазига ҳамширадан 50 АҚШ доллари сўрайди.

ПСИХИАТРНИНГ НАЙРАНГЛАРИ

04.01.2019 dilnoma.uz

Бугунги кунда шарафли бурчини виждонан адо этиб келаётган шифокорлар кўпчиликни ташкил этади. Аммо беш қўл баробар эмас, деганларидек улар орасида қинғир йўллар билан пул топишни мақсад қилганлари ҳам учраб турибди. Ҳузурига шифо истаб нажот билан келаётган беморлардан муолажа ва жарроҳлик амалиётлари учун ҳеч қўрқмасдан пора талаб қилаётган, халатининг чўнтагига пул солиб қўймаган беморларга қўл учида истар-истамас хизмат кўрсатаётган, давлатимиз томонидан бепул ажратилаётган дори-дармонларни аҳолига пуллаб ўз ҳамёнини қаппайтираётган, тиббий билим ва малакаси талаб даражасида бўлмаган таниш-билишларини пора эвазига тиббиёт бирлашмаларига ишга жойлаштиришга ҳаракат қилаётган, бир сўз билан айтганда ҳаром луқма билан кун кечиришни ўзига одат қилган айрим шифокорларнинг коррупция ҳаракатлари жамиятимиздаги соғлом муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда.

«ХУФИЁНА» ИҚТИСОДИЁТ ҲАМ КОРРУПЦИЯ

02.01.2019 dilnoma.uz

Коррупция ҳам хуфёна иқтисодиётнинг асосий кўринишларидан бири бўлиб, у энг аввало, инсон ҳуқуқларини таъминлашга монелик қилади. Ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқаради. Эркин бозор иқтисодиётининг ривожланишига, ҳаёт даражасининг пасайишига олиб келади. Шу билан бир қаторда коррупция фуқароларнинг давлат бошқаруви идораларига бўлган ишончи йўқолишига, уюшган жиноятчиликнинг авж олишига замин яратади ва инсонларнинг хавфсизлигига таҳдид солади.

1 2