ИФЛОСЛАНТИРАЁТГАНИМИЗ БУ ЗАМИН – БИЗНИНГ ВАТАНИМИЗ

Табиат ер юзидаги барча тирик мавжудотлар учун муқаддас саналади. Инсон яшаши учун зарур булган озуқа негизининг 90 фоизини ўзи яшаб турган табиат оламидан олади. Инсоннинг ўзи ҳам табиатнинг бир бўлаги эканлиги маълум. Барча нарсанинг ўз тартиб-қоидаси бўлгани каби унинг ҳам ўз қонун-қоидалари бор. Табиат меҳр берганга меҳр кўрсатади. Ёзда иссиқдан, қишда совуқдан асрайди.