КОРРУПЦИЯСИЗ ЖАМИЯТ САРИ

Урганчда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Хоразм вилояти ҳудудий кенгашининг намунавий эшитув йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги дахлдор ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

ДИН ВА ТЕРРОРИЗМ МАВЗУИНИ ЁРИТИШДА ЖУРНАЛИСТИК КЎНИКМАЛАР ОШИРИЛМОҚДА

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда “Давлатнинг жамиятдаги роли ва диннинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзуида журналист, матбуот котиблари ва блогерлар учун 2 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ТАҲДИД

14.06.2022 dilnoma.uz

Диний экстремизм ва терроризмнинг ўзини талқин қиладиган бўлсак, ўзлари мансуб бўлган диний конфессия вакилларини радикал ҳаракатларга чорловчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажовузкор сиёсий фаолиятдир. Диний экстремизм ва терроризмнинг халқаро миқёсда тобора тус олаётгани, унинг туб илдизи қирқилиши ўрнига, аксинча кенг тарқалиб бораётгани натижасида минглаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ  

Ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат коррупциядир. ­Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупция жиноятига қарши ­курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Бугунги кунда экстремизм ва терроризм нафақат алоҳида мамлакатларнинг миллий хавфсизлигига, балки жаҳон ҳамжамиятига жиддий таҳдид солаётган омилга айланди. Сўнгги пайтларда тобора кучайиб бораётгани мазкур муаммонинг нақадар долзарб эканлигини назарда тутиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга 2017 йилги Мурожаатномасида: «Айни вақтда дунёнинг баъзи минтақаларида юзага келган нотинч вазият аҳоли миграцияси кучайишига, бу эса, ўз навбатида, терроризм ва экстремизмнинг тарқалишига ҳамда уларнинг глобал муаммолардан бирига айланишига олиб келмоқда. Бундай вазиятда миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз, аҳолимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти ва хавфсизлигимизни сақлаш биз учун энг устувор вазифага айланиб бормоқда», – дея таъкидлаб ўтган.