Сифат ҳамда самарадорлик маҳсули

Ҳозирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидкичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, тадбиркорларнинг эркин фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўлами ишлар амалга оширилмоқда.  Бу борада тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, шу жумладан, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг  жорий қилиниши ҳудудларда йирик корхоналарнинг сон ва сифат жиҳатдан ошишига замин яратмоқда. Ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имтиёз ва имкониятлар натижасида тадбиркорлик субъектларининг иш кўлами кенгайишга, янги иш ўринларини яратишга ва бу орқали аҳоли даромадини оширишга эришилмоқда.

Хива тумани“Эскиқиёт” қишлоғидаги сутни қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Хива гефест” хусусий корхонаси ҳам мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз фаолиятини тобора кенгайтириб бораётган илғор ишлаб чиқариш субъектларидан биридир. 2008 йилда икки нафар ходим билан иш бошлаган ушбу корхонада ҳозирги кунга келиб, 15 нафар киши меҳнат қилмоқда. Бу ерда дастлаб кунига 500 литр сутни қайта ишлаш орқали сут маҳсулотлари тайёрланган бўлса, айни дамда кунига 5 тонна сутни қайта ишлаш имконияти яратилган. Корхонада тайёрланаётган пишлоқ, қаймоқ, сметана, творог каби 10 га яқин сут маҳсулотлари аҳоли дастурхони файзига файз қўшмоқда.

Маҳсулотларимиз сифати хорижникидан асло қолишмайди, — дейди корхона раҳбари Аминбой Ваисов. — Бу эса харидорларимиз сафи кенгайишига хизмат қилмоқда. Истеъмолчилар талаб ва эхтиёжларидан келиб чиқиб, яқинда Эскиқиёт қишлоғи аҳолиси учун тайёр маҳсулотларимизни сотишга мўлжалланган кичкина савдо шаҳобчасини ишга туширдик. Эндиликда туман аҳолиси шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилган нисбатан арзон ва сифатли сут маҳсулотларини харид қилиш имконига эга бўлди.Маҳсулотларимизни қўшни вилоятларга ҳам етказиб бермоқамиз. Эҳтиёж ва талабга қараб келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш, маҳсулотларимиз турини кўпайтиришни мақсад қилганмиз.

Айни кунларда хомашё, яъни сут фермер хўжаликлари ва аҳолидан сотиб олинмоқда. Бу билан маҳсулот таннархини бирмунча камайтиришга эришилмоқда. Корхона эришаётган муваффақиятларда меҳнатни ташкил этишда илғор иш услубларини қўллаш, ишчи-хизматчиларни муносиб рағбатлантириш муҳим омил бўлмоқда. Шунингдек, мазкур хусусий корхона жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 20 миллион сўмга  яқин солиқ имтиёзларига эга бўлди. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқариш самарадорлиги янада оширишга, корхона фаолиятини кенгайтиришга, янги техник ускуналар билан таъминланишга ҳамда ишчилар сонини янада кўпайтиришга хизмат қилмоқда.

-Ҳукуматимиз томонидан биз тадбиркорлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар кун сайин ортиб бормоқда. Биз ҳам ана шундан қулайликлар, айниқса, солиқ имтиёзларидан оқилона фойдаланишимиз эвазига ўз фаолиятимизни янада кенгайтиришга эришмоқдамиз. Ҳозирда тайёр сут маҳсулотларини вилоятимизнинг барча ҳудудларига етказиб бериш учун автомашина, махсус сут машиналари сотиб олишга эришдик. Эндиги режамиз, миллий маҳсулотларимизни жаҳор бозорига олиб чиқиш ҳамда солиқ имтиёзларидан корхона иҳтиёрига қолган маблағимиз асосида замонавий техник ускуналар сонини янада кўпайтиришни режалаштирганмиз, — дейди “Хива гефест” хусусий корхонаси иш юритувчиси Гулнора Курёзова.

Айтиш жоизки, илғор ускуна ва дастгохлар — сифат ҳамда самарадорлик омили. Бунияхшианглаганкорхонамутасаддиларимодернизациялашишларигаалоҳидаэътиборқаратаётир. Хусусан, кейингиуч-тўртйилдавомидабу ерга Германия, Болгария, Грециядан 30 га яқин замонавий  техник ватехнологикускуналар олиб келинишига эришилди. Ўз навбатида, бир кеча-кундузда 5 тонна сутни қайта ишлаш имконияти яратилиб, Голландия технологияси асосида турли хил пишлоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси ўзлаштирилмоқда.

Бугун корхонада фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг кўпчили коллеж битирувчилари ва ёш мутахассислардан иборат. Ишчи-ходимлардан С.Қурбонова, Ў.Болтаева, С.Юсупова, О.Қурбоновалар ёш мутахассисларга ўрнак бўлиб келмоқдалар. Корхонаишчиси Ойбек Оллаберганов жамоанинг энг ёш мутахассисларидан бири саналади.

-Ўтган йили коллежни тугатиб мазкур корхонада иш фаолиятимни бошладим, — дейди, О.Оллаберганов. Аста-секин ишлаб чиқаришни ҳамма сирларини ўрганяпман, эндиликда янги ишга келган ходимларга техника билан ишлаш тартибини ўргатяпман. Бу ерда бизлар учун ҳамма шароит яратилган. Ошхона, дам олиш хонаси, иссиқ овқат, махсус кийим-бош билан таъминланганмиз. Ойлик маошимизни ўз вақтида оламиз. Жамоамиз ёшлардан иборат. Ишим ўзимга жуда ёқади. Энг замонавий техник ускуналар билан ишлашнинг ўзгача завқи бор. Келажакда мазкур корхонада амалий тажрибамни янада мустаҳкамлаб, энг тажрибали мутахассис бўлишни мақсад қилганман.

Бугун мамлакатимизда “Хива гефест” сингари ёш корхоналар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Айниқса, туман ва қишлоқларда ишлаб чиқариш ва саноат соҳасининг ривожига қаратилаётган эътибор, тадбиркорлар учун яратилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда переференциялар, ўз навбатида, иқтисодий соҳа ривожи йўлида муҳим аҳамият каб этаётир.

Бир сўз билан айтганда, Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилётган қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча тўсиқ ҳамда ғовларни бартараф қилиш, айниқса, солиқ юкини пасайтиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришад, ишлаб чиқариш самарадорлигини янада юксалтиришда, энг муҳими, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда энг катта замин яратмоқда.