КЎЧМА ЯРМАРКА РАСТАЛАРИДА РАМАЗОН ШИРИНЛИКЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, унинг ҳудудий бўлимлари, вилоят прокуратураси ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан барча ҳудудларда ташкил этилган кўчма бозорлар, турғун савдо дўконларида рамазон ширинликлари ишлаб чиқарувчилари учун ҳам алоҳида расталар ажратилди. Хусусан Урганч шаҳри ва туман маҳаллаларида “Даладан дастурхонга” тамойили асосида ташкил этилган кўчма бозорларда шу маҳаллада яшовчи ишлаб чиқарувчилар бозорчанинг ўзида печак, нишолда, қаймоқ, хурмо, холва каби ширинликларни арзон нархларда сотишни йўлга қўйдилар. Кўчма бозорда истеъмолбоп маҳсулотлар билан бирга хўжалик моллари, трикотаж кийим-кечакларнинг бир жойнинг ўзида сотилиши маҳалла аҳлига қулайлик яратмоқда. Ҳар бир маҳсулот махсус ҳимоя воситалари билан ёпилган ҳолда, гигиена қоидалари асосида харидорларга тақдим этилмоқда.

Жаҳонгир САПАЕВ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси катта инспектори