«Агрокимёҳимоя» Боғот тумани филиалида 235 млн сўмлик камомад аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Хоразмагрокимёҳимоя» АЖ хатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Агрокимёҳимоя» Боғот тумани филиали омборчиси С.И., ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган, ҳудуддаги фермер хўжаликларига ажратилган, умумий қиймати 235,1 млн сўмлик минерал ўғитлари камомадига йўл қўйиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.