ТУРКСОЙ ФЕСТИВАЛИ ИШТИРОКЧИЛАРИ КАППАДОКИЯДА

Халқаро ТУРКСОЙ ташкилоти томонидан ташкил этилган фестиваль доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон делегацияси иштирокчилари қадим тарихга эга бўлган Каппадокиянинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.
Шу ўринда айтиш жоиз, Каппадокияда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ерости шаҳарча бўлиб, ушбу ерости шаҳарчаси сайёҳлар билан доимий гавжум бўладиган маскан ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу ҳудуд улкан тош қоялар ичида жойлаштирилган катта-кичик уйлар, омборхоналар ва бошқа ижтимоий объектлардан иборат.
Халқаро ТУРКСОЙ ташкилоти томонидан ушбу ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар поёнига етиб, Каппадокиядаги миссия якунланиб, делегация аъзолари куннинг иккинчи ярмида Туркия пойтахти Анқара шаҳрига йўлга отланди.
Навбатдаги сафар олдидан Отаҳисар тумани ҳокими (Belediye Bashkani) Мустафо АТЕШ Ўзбекистон делегацияси сифатида ташриф буюрган хоразмлик қардошларига оқ йўл тилаб, Хоразм вилояти мусиқали драма театри директори Д.Ибрагимовага келажакда Хива ва Ортаҳисар ўртасида дўстона алоқа ўрнатиш истагида эканлиги ҳамда бу борада тегишли меморандум имзолаш бўйича ўз таклифини билдирди.
Сўз якунида хоразмликлар учун Ортаҳисарда доим дўстлик эшиклари очиқлигини билдирди.
Автобусда қарийб беш соатлик йўлдан сўнг оқшом пайти Анқарага етиб келган делегация аъзолари шаҳардаги муҳташам маданият марказига ташриф буюрдилар

Туркиядаги ижодий сафар давом этмоқда…