ЕРФУРУШЛАР УШЛАНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ў.М. фуқаро Ж.га Ҳонқа тумани, “Олажа” қишлоғидаги давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун ҳар бир сотихини 25 млн сўмдан сотишга келишиб, қурилиш ишлари бошлаганидан кейин унинг номига ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 8.700 АҚШ доллари ва 3 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро С.А. фуқаро Н.га Хонқа туманидагаи 15 сотих томорқа ер майдонининг ҳар бир сотихини 15 млн сўмдан турар жой қуриш учун сотишга келишиб, қурилиш ишларини бошлаганидан кейин ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 7 900 АҚШ доллари ва 2,2 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.М. бошқа бир фуқро А.ниг ишончига кириб, “Ёшлик” маҳалласидаги давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, қурилиш ишлари тугалланганидан кейин унинг номига ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 4 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса,  фуқаролар О.И. ва Қ.К. бош бир фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга Янгибозор қишлоғи ҳудудида туман ҳокимлиги захирасида бўлган 6 сотих ер участкасини ўзларига тегишли эканлигини, ушбу ер майдонини уй-жой қуриш учун сотишларини айтиб, келишилган 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.