ТОМОРҚАДАН ФОЙДАЛАНИШ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вилоят бўлими ҳамда вилоят Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси ҳамкорлигида аҳоли томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Унда шаҳар ва туманлардаги аҳоли томорқа хўжаликларига масъул бўлган барча ишчи гуруҳ аъзолари, оилавий тадбиркорларамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилди. Семинарда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ж.Темуров сўзга чиқди ва юртимизда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиш учун яратилаётгани кенг имкониятлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Аҳоли билан ўтказилиётган  бу каби семинарларда мутахассислар томонидан қишлоқ жойларида яшовчи юртдошларимизга  банкдан кредит олиш, уруғлик ва кўчат етказиб бериш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар берилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 291-моддасига асосан якка тартибдаги уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинлари экилмаган ёки уни ободошлаштирилмаган ҳолларда 3 баробар миқдорда ер солиғи тўланишини белгиловчи қўшимчалар киритилгани ҳақида аҳолининг хабардорлиги оширилмоқда.

Айни пайтда мамлакатимизинг барча ҳудудларида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишга қаратилган эътибор сабаб, нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажми ортмоқда, балки оилаларнинг турмуш фаровонлиги, даромади ҳам юксалмоқда, — дейди, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ш.Саидов.

Семинарда  вилоятимизнинг барча туманларида “Экин экиш ойлиги” давомида қилиниши керак бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Аҳоли томорқасида экин экилишининг мониторингини юритиш, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларга берилган мевали ва бошқа дарахт кўчатлари экилганини тўлиқ ўрганиш, бюджет ташкилотлари ходимларининг, камида 20 фоизини қамраб олган ҳолда, томорқасида экин экилганини ўрганиш ишлари юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.