ҒАМХЎРЛИКНИНГ ЯНА БИР ИФОДАСИ

 Хоразм вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари вилоятимизда яшовчи ногирон ва имконияти чекланган фуқароларга биометрик паспортларни расмийлаштириш ва топшириш учун уларнинг хонадонларига ташриф буюрмоқдалар, дея хабар беради Хоразм вилояти ИИБ ходими, подполковник З.Исмайилов http://xorazm-iib.uz веб-сайтида.

Дастлаб, шу кунга қадар биометрик шаклдаги фуқарлоик паспортлари расмийлаштирилмаган ногиронлиги бўлган фуқароларнинг рўйхатларини тузилди. Шу асосида, шаҳар ва туманлар кесимида ушбу фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, мобиль (қўчма) ускуна ёрдамида уларга нисбатан биометрик шаклдаги фуқаролик паспортларни расмийлаштириш ва топшириш жараёнлари амалга оширилмоқда. Албатта маҳалла профилактика инспекторлари ва  фуқаролар йиғинлари раисларининг ҳамкорлиги ишларни режа асосида амалга ошишида муҳим омил бўлмоқда.

Ёшим 70 да, иккинчи гуруҳ ногирониман, уйдан чиқиш имкониятим йўқ эди, ички ишлар ходимлари хонадонимга келиб, менга биометрик паспорт расмийлаштириб беришди, барака топишсин, шундай хайрли ишларни бошида турган барчага ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман, — дейди Хазорасп туманида истиқомат қилувчи К.Сабуров.