ХОРАЗМЛИК СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИЛАР

Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида “Солиқ билимлари – болаларга” кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Халқ таълими ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловни ташкил этишда асосий эътибор мамлакатимизда амалга оширилаётган солиқ сиёсати жараёнини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, ўқувчи-ёшлар орасида солиқ маданиятини шакллантириш ҳамда уларнинг солиқ саводхонлиги ва қонунчилиги бўйича эгаллаган билим даражаларини аниқлашга қаратилди.

Таъкидлаш керакки, вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан аҳолининг солиқ маданиятини ошириш, ёшларнинг солиққа оид билимларини бойитиш мақсадида қатор тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда ўтказиб келинаётган ўқув-услубий, амалий семинарлар ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилмоқда. Бу эса фарзандларимизнинг ҳар жиҳатдан фаол улғайишида, давлат ва жамият олдидаги масъулиятини, ҳуқуқ ва бурчларини тушунишида муҳим ўрин тутади.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар, Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда мактаб, коллеж ҳамда олий ўқув юртларининг ноиқтисодий йўналишларида солиқ саводхонлигини ошириш бўйича махсус ўқув режалари ишлаб чиқилиб, унга мувофиқ, олий ўқув юртлари талабалари, касб-ҳунар коллежлари ўқитувчи ва ўқувчилари махсус ўқув қўлланмалар яратилган. Шунингдек, мактаб ўқувчилари учун ҳам солиқ соҳасига оид бир қанча махсус ўқув дарсликлари жорий этилган.

Мазкур танлов уч босқичда ўтказилиб, унинг биринчи босқичи туманлар, иккинчи босқичи вилоятлар ва учинчи босқичи республика миқёсида ташкил этилади.

Якуний – республика босқичига вилоятлардан барча номинациялар бўйича 1-ўринни олган иштирокчилар таклиф этилиб, солиқ саводхонлиги буйича ўз билим ва иқтидорини яна бир бор намойиш этдилар. Бу йил вилоятмизда ташкил этилган танловда барча туман ва шаҳарлардаги мактабларини, академик лицей ва коллежларни қамраб олди. Танловнинг ҳар бир босқичида ғолибларни Солиқ хизмати шунингдек Халқ таълими ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари вакилларидан иборат тасдиқланган Ҳайъат аъзолари гуруҳи аниқлаб берди. Бунда ҳайъат аъзолари томонидан ҳар бир иштирокчининг солиқ саводхонлиги ҳамда илмий салоҳияти баҳоланди.

“Солиқ билимлари – болаларга!” Республика кўрик танловининг вилоят босқичи қуйидаги номинациялар бўйича ташкил этилди:

  • 1-4 синф ўқувчилари учун “Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири” йўналишида;
  • 5-9 синф ўқувчилари учун “Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши” йўналишида;
  • Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун “Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати” мавзусидаги энг яхши иншо;
  • “Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусидаги энг яхши компьютер тақдимоти.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилда “Солиқ билимлари – болаларга” ижодий кўрик-танловида вилоят босқичида барча туман ва шаҳарлардан 500 дан ортиқ мактаблар ва 90 га яқин касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этди.

Танловнинг вилоят босқичида иштирок этган 70 нафар ўқувчи-ёшлар ўзларининг ижодий ишларини давлатимиз солиқ сиёсатининг аҳамияти, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт билан ўзаро боғлиқ жиҳатларини суратлар, иншо ва слайдлар асосида намойиш этишди.

Шунингдек, ушбу танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ҳам 500 дан ортиқ мактаблардан 300 га яқин ўқувчилар, 87 та касб-ҳунар коллежидан 100 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этишди.

Бу йилги танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан 1-сон мактабнинг 3-синф ўқувчиси Гўзал Раимбердиевнинг солиқ мавзусига доир расмлари “Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири” йўналиши бўйича, Хонқа туманидаги 49-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси  Шириной Жабборованинг “Баҳор кунларининг бирида” номли ҳикояси “Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши” йўналиши бўйича, Урганч ижтимоий-қитисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гулҳайё Ўринованинг ижодий иши “Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати” мавзусидаги энг яхши иншо йўналиши бўйича ҳамда ушбу коллеж ўқувчиси Садоқат Абдуллаеванинг тақдимоти “Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусидаги энг яхши компьютер тақдимоти йўналишида биринчи ўринларга муносиб деб топилди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Танловнинг якуний босқичи иштирокчилари ўзларининг ижодий ишларини давлатимиз солиқ сиёсатининг аҳамияти, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт билан ўзаро боғлиқ жиҳатларини суратлар, иншо ва слайдлар асосида намойиш этишди.

Бу йилги танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан 1-сон мактабнинг 3-синф ўқувчиси Гўзал Реимбердиевнинг солиқ мавзусига доир расмлари “Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири” йўналиши бўйича, Хонқа туманидаги 49-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси  Шириной Жабборованинг “Баҳор кунларининг бирида” номли ҳикояси “Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши” йўналиши бўйича, Урганч ижтимоий-қитисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гулҳайё Ўринованинг ижодий иши “Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати” мавзусидаги энг яхши иншо йўналиши бўйича ҳамда ушбу коллеж ўқувчиси Садоқат Абдуллаеванинг тақдимоти “Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусидаги энг яхши компьютер тақдимоти йўналишида биринчи ўринларга муносиб деб топилди.

— Расм чизишга жуда қизиқаман. Ўқитувчиларим  кўрик-танловда тасвирий санъат йўналиши бўйича қатнашишни маслаҳат беришди. Бугун якуний босқич ғолиби бўлдим. Бундан жуда хурсандман. Танловда кўп дўстлар орттирдим. Тенгдошларим чизган расмлар билан танишдим ва солиққа оид маълумотлара эга бўлдим, — дейди Урганч шаҳридаги 1-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Гўзал Реимбердиева.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.