КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.

Унда ҳудудий солиқ хизмати ходимлари, соҳа мутахассислари, Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши мутахасисслари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда асосий эътибор мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалига оширлатёган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига қаратилди. Шунингдек, иштирокчиларга мутахассислар томонидан коррупцияга қарши курашиш борасидаги миллий ва халқаро қонунчилик ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда вилоят солиқ бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, коррупцияга қарши курашиш юзасидан мавжуд ҳуқуқий нормаларни янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар ижроси ҳақида сўз юритилди.

Давра суҳбатида солиқ хизмати органлари ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир ноқонуний ҳаракатларга ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланган. Солиқ хизмати органлари ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслиги белгилаб берилган.

Давра суҳбатида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш, мазкур соҳада ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларни мустаҳкамлаш соҳасида ижтимоий шерикликнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос жиҳатлари ҳам очиб берилди.

Очиқ мулоқот давомида давлат органлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ижтимоий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Тадбир сўнггида солиқ хизмати ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг шаҳар ва туман давлат солиқ инспекцияларида ҳам давом этмоқда.

Дилрабо КУРЯЗОВА

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи