ҚУЛАЙ МУҲИТ ТАДБИРКОРГА ҚЎЛ КЕЛМОҚДА

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Бухоро вилоятини ривожлантириш ҳам бўйича улкан режалар асосида кенг қамровли бунёдорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сонли “2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳри туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва  мазкур қарорга асосан  2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳри туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш Дастури асосида Бухоро шаҳрининг “Қадимий Бухоро” туристик ҳудудида айни пайтда кўчаларнинг кенгайтирилиши, йўлларнинг созланиши, биноларнинг таъмирланиши каби ишлар давом эттирилмоқда. Сайёҳлар ҳамиша гавжум бўладиган Арк ва Минораи Калон майдонлари ўртасидаги “Шаҳристон” бозорининг қурилиши ҳам қизғин паллада.

Эътиборлиси, ҳудудда улкан бунёдкорлик ишларининг амалга оширилиши, янги туристик йўналишларнинг ташкил этилиши ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Таъкидлаш лозим ушбу ҳудудда ҳунармандчилик билан шуғулланувчилар учун қулай шароитлар яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўпгина қулайликлар яратилаётир.

Мазкур қарорга кўра, “Қадимий Бухоро” туристик ҳудудида фаолият олиб бораётган корхоналар, шунингдек инвестиция компаниялари юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи, фойда солиғи, ер солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ҳамда Ўзбекистан Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, хомашёлар, бутловчи буюмлар, қурилиш ва бошқа материаллари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) 2020 йил 1 январга қадар озод қилинган.

Мазкур соћанинг равнаќ топишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан яратилган ќўшимча имтиёзларнинг ҳам ўрни беќиёсдир. Аниқроқ айтганда, ушбу фармон билан 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб 2020 йил 1 январга қадар ҳунармандларимизнинг ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини амалга оширувчилар қатъий белгиланган солиқдан шунингдек,  ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод қилинганлар.

Қувонарлиси, ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратилаётгани натижасида барча жойларда бўлгани каби Бухорода ҳам тадбиркор ва ҳунармандлар сони тобора ортиб бормоқда. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, биргина Бухоро шаҳрида 2018 йилнинг ўтган даврида жами  2170 га яқин фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган. Жумладан, 701 нафар фуқаро янгидан тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган, фаолиятини вақтинча тўхтатган 720 нафар тадбиркорларга кўмаклашиш эвазига эса уларнинг фаолияти қайта тикланган ҳамда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ёлланма ишчи сифатида 749 нафар фуқароларнинг кафолатли иш ўринлари билан таъминланганлар. Бу, биринчидан, фуқароларнинг доимий иш билан бандлиги бўлса, иккинчидан, тадбиркорлик субъектига қўшимча даромад келтиради, деганидир.

 

Алишер Очилов

Бухоро вилояти ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва

ҳуқуқий ахборот бўлими давлат солиқ инспектори.