ЯНГИ КОНЦЕПЦИЯ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида иқтисодий жиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Респуликаси Президенти томонидан иқтисодий соҳага оид қабул қилинаётган қарор ва фармонлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотиб, бу соҳада мавжуд ноқонуний ҳаракатларга чек қўйишга замин яратмоқда.