ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ: МУРОЖААТ, МУАММО ВА ЕЧИМ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига  давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари Агентлиги ташкил этилиб, мазкур марказнинг ҳудудий бўлимлари фаолияти йўлга қўйилди.

Айни кунда Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани Давлат хизматлари маркази томонидан ана шу муҳим ҳуқуқий ҳужжатнинг ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш брасида бир қанча вазифалар амалга ошрилмоқда. Хусусан тумандаги “Гулобод” қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури доирасида қишлоқдаги тўртта “Сабурзон”, “Арбоблар”, “Қўнғирот” ва “Аччиққуйи” маҳаллаларида марказ ходимлари томонидан аҳолининг давлат хизмати билан боғлиқ бўлган муаммолари ўрганиб чиқилди ва ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Қишлоқдаги ҳар бир хонадонга бирма-бир кириб чиқилиб паспорт, кадастр, нотариус, ФҲДЁ ва давлат хизматлари билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларда ўз ечимини топмасдан турган 182 та масала қайд қилинди ва шундан 83 таси ҳал қилинди ҳамда хонадон эгаларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Жумладан, “Арбоблар” маҳалласида яшовчи И.Атамуратов, Ж.Матякубов, С.Нурметов ва “Сабурзон” маҳалласида яшовчи Қ.Дурумова ва бир нечта хонадонларнинг кадастр йиғмажилдлари тайёрланиб давлат рўйҳатидан ўтмаганлиги маълум бўлди ва Янгиариқ туман “Ермулккадастр” филиали билан ушбу ва бошқа фуқароларнинг кадастр йиғмажилдлари давлат рўҳатидан ўтказилиб фуқароларнинг уйларига етказиб берилди.

Бундан ташқари туман ФҲДЁ бўлими ва давлат нотариал идораси томонидан ҳам фуқароларнинг аниқланган муаммоларини ечилиши ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиши таъминланди. Шунингдек туман ИИБ паспорт бўлими билан “Гулобод” қишлоғига кўчма техник жихозлар олиб борилиб туман марказига бориш имконияти бўлмаган Арбоблар маҳалласида яшовчи Ж.Матякубов, Р.Қўчқарова, О.Рахимова, М.Палванова Қўнғирот маҳалласида яшовчи Д.Рахимов, А.Шомуратов, У.Рахимоваларга уйига борилиб фуқароларга паспорт хизмати кўрсатилди (бармоқ излари олиниб суъратга туширилди), ҳамда Сабурзон маҳалласида яшовчи Ў.Болтаеванинг янги паспорти уйига олиб бориб берилди.   

“Обод қишлоқ” дастури бу нафақат қишлоқни кўриниш жиҳатдан обод қилиш, балки қишлоқ аҳолисини ўз ечимини топмай ётган муаммоларини ҳам ўрганиб хал этишдан иборатдир.

Сардор МАШАРИПОВ

Янгиарик туман Давлат хизматлари

маркази директори