МОЛИЯВИЙ РАЗВЕДКА ТИЗИМЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бош прокурор ўринбосари А.Мавлонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегациясининг Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси молиявий разведка тизимларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий ҳавфсизлик бўйича кадрларни тайёрлаш масалалари юзасидан Москва шаҳрига ташрифи бўлиб ўтди.

Ташриф доирасида ўтказилган тадбирларда Ўзбекистон делегациясидан Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлик мутасаддилари ҳамда олий таълим муассасаларининг Халқаро институтлар тармоғи вакиллари (Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Давлат юридик университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети) ҳам иштирок этдилар. Молиявий мониторинг бўйича Федерал хизмати, Халқаро институтлар тармоғи, Россия Федерацияси Фанлар академиясининг физика институти, Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия институти ҳамда Молиявий мониторинг бўйича ҳалқаро ўқув-услубий марказ раҳбарлари билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Ташриф чоғида илмий ҳамкорлик масалаллари, биргаликда ташкил этилган лабораторияларда илмий тадқиқод ишларини олиб бориш, таснифларни баҳоловчи халқаро тизимни яратиш орқали жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ягона ўқув ҳудудни шакллантириш бўйича масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон делегациясининг ташрифи натижасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролларини тарқалишига қарши курашиш юзасидан илмий ҳамкорлик Меморандуми ҳамда Халқаро институтлар тармоғининг Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасалари билан юқоридаги соҳаларда илмий-таълим фаолияти юзасидан ҳамкорлик баённомаси имзоланди.

манбa: http://new.prokuratura.uz