ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАР ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

Бугун юртимизда аҳоли учун яратилаётган кенг имтиёз ва қулайликлар самараси натижасида барча соҳа вакилларининг юртимиз иқтисодиётидаги улуши янада ортиб бормоқда. Бироқ, ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз фаолиятини мавжуд қонун талаблари асосида ривожлантириш ўрнига ноқонуний ҳаракатлар, фирибгарлик билан ўз даромадини оширишни ният қилганлар ҳам афсуски учраб туради.

Иқтисодий йўналишда ноқонуний ҳаракатларни олдини олишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида, коррупция ҳолатини фош этиш борасида ўтказилган тадбирлар натижасида, жами 61та жиноят ишлари қўзғатилиб, шундан 3 холатда хокимият ходимларига нисбатан, 2 та холатда Давлат солиқ ходимларига нисбатан, 3 та холатда банк ходимларига нисбатан ва  53 та холатда бошқа идоралар ходимларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, жазонинг муқаррарлиги таъминланган.

Жиноят кодексининг коррупцияга оид моддалари бўйича тахлил қилинганда, 210-модда билан 5та, 211-модда билан 19 та, 214-модда билан 5 та, бошқа моддалар билан 32 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Коррупцияга қарши курашиш борасида ходимлар томонидан 206 маротаба профилактик тадбирлар ўтказилиб, шундан 83 маротаба оғзаки сухбат ва маърузалар хамда 123 маротаба оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинган.

Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида фаолият кўрсатаётган «Ишонч телефон»ларига бўлаётган мурожаатлар ўз вақтида қабул қилиниб, изчил ўрганиб, таҳлил этиб борилмоқда. Хусусан, «Ишонч телефон»лари орқали 2018 йилнинг ўтган даврида жами 10 нафарга фуқароларнинг мурожаатлари ҳамда 3000 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, очиқ мулоқот ва мурожаатлар ечимига қаратилаётган эътибор иқтисодий соҳадаги жиноят ва коррупциянинг олдини олишда, аҳолини бу йўналишдаги ҳуқуқий билимларини оширишда ҳамда тадбиркорлик субъектларини қонуний фаолият юритиши орқали импортни оптималлаштиришга ҳамда экспортдан самарали фойдаланишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Ҳикмат СУЛТОНОВ

Департаментнинг Хонқа тумани бўлими бошлиғи