ДЎСТЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги дўстлик азалдан давом этиб келаётир. Қардошлик алоқалари, тарихий илдизларнинг умумийлиги икки мамлакат – Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш гарови бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 6-7 март кунлари Туркманистон Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда 2018 йил 6 март куни тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режасининг “Йўл харитаси” тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 август куни Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ф. Эрманов раҳбарлигидаги делегатсиясининг Туркманистон Республикаси Тошҳоуз вилоятига сафари ташкил этилди. Юртошларимизни Тошҳоуз вилоятида кутиб олишди. Шундан кейин Тошҳоуз вилояти хокимлигида делегатсия аъзолари, икки тараф ташкилот ва бошқармаларнинг раҳбарлигида кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказдилар. Улар икки минтақа ўртасидаги ҳамкорликнинг хозирги аҳволи ва уни янада ривожлантириш, ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш истиқболларини, Хоразм ва Тошҳоуз вилоятлари ишбилармон доира вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда икки вилоят ўртасида туристлар алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек маданиятимиз ва санъатимизни кенг тарғиб қилиш орқали маданият соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилишди. Хоразм вилоятидан бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари, жумладан саноат корхоналари, ҳунармандлар, туристик фирмалар раҳбарлари Тошҳоуз вилоятида ташкил этилган И Ҳудудлараро форумда қатнашишди. Ташриф дастурига мувофиқ икки вилоят иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш мақсадида кўргазмали ярмарка ташкил этилди. Унда ҳудудларнинг саноат ва туристик салоҳиятини намойиш қилиш учун алоҳида жой ажратилди. 20 та тадбиркорлик субъектлари (15 та саноат, 3 та қишлоқ хўжалиги корхоналари ва 2 та туристик фирмалар) томонидан 100 турдан ортиқ маҳсулотлар кўргазмага қўйилди. Шу жойнинг ўзида вилоятнинг саноат ва туристик салоҳиятини кўрсатиб берувчи видео материаллар ярмарка иштирокчиларига этказилди. Корхоналаримиз томонидан автомобиллар учун кичик деталлар, аккумулятор учун моноблоклар, полиетилен қувурлар, сендвич панеллар, шиша идишлари, тикувчилик ва бошқа турдаги энгил саноат маҳсулотлари, поябзал маҳсулотлари, электротехника маҳсулотлари (ЛEД лампалар, кўча ёриткичлари), колбаса ва сут маҳсулотлари, 10 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қайта ишланган қовун ва тарвуз маҳсулотлари, қуритилган мева маҳсулотлари билан иштирок қилишди. Шундан сўнг, икки вилоят ўртасида И Ҳудудлараро форум ўз ишини бошлади. Форум икки вилоят ҳокимлари томонидан очиб берилди. Унда ҳудудларнинг иқтисодий, инвеститсиявий ва туристик салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди. Тадбир давомида икки томон ишбилармон доиралари ўртасида Б2Б учрашув ташкил этилди. Ўтказилган музокаралар давомида тадбиркорлар томонидан бир қатор келишувларга эришилди ҳамда шартномалар имзоланди. Хусусан, саноат корхоналари ўртасида Хоразм вилоятининг “Урганч Мастер Сервис” хусусий корхонаси томонидан этикетка маҳсулотлари этказиб бериш бўйича “Алтин Дамжа” ичимлик суви ишлаб чиқариш корхонаси билан 30 минг долларлик, бундан ташқари “Жой Қур” масъулияти чекланган жамияти томонидан 900,0 минг долларлик лок-бўёқ маҳсулотлари этказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди. Шунингдек, Тошҳоуз вилоятини “Нилуфар-Солиҳа” хусусий корхонаси томонидан “Ахалсыяхат” давлат сайёҳлик корхонаси ҳамда “Сейрана” меҳмонхонаси билан, шунингдек “Хоразм кўхи нур” МЧЖ ва “Улли ҳовли” туристик фирмаси томонидан “Дашогузсйяҳат” давлат сайёҳлик корхонаси билан турист алмашиш бўйича шартномалар тузилди. Бундан ташқари, вилоятлар туристик ташкилотлари томонидан ҳамкорликда Каспий денгизидан Орол денгизигача бўлган ҳудудларни қамраб олувчи туристик маршрут ишлаб чиқиш режалаштирилди. Мазкур шартномалар натижасида вилоятимизга жорий йил якунига қадар 10 минга яқин туристлар келиши кутилмоқда. (Маълумот учун: жорий йилнинг январ-июл ойларида Туркманистондан ташриф буюрганлар сони 5650 нафарни ташкил этади). Делегатсия ташрифи сўнгида икки ҳудуд маданият соҳаси вакиллари иштирокида Тошҳоуз вилояти мусиқали драма театрида маданий тадбир ташкил этилди. Бунда вилоятларнинг бой маданий анъаналари ва дўстлик алоқаларини тараннум этувчи консерт дастури намойиш қилинди. Шу билан Хоразм вилоят делегатсисининг Туркманистон Республикаси Тошҳоуз вилоятига сафари якунланди. Ташриф давомида икки томон ўртасида эришилган келишувлар амалий тартибда давом эттирилиши ҳамда ҳудудлараро муносабатлар янада ривожлантирилишига келишилди. Ушбу ташриф бир-бирига яқин қўшни бўлган дўст халқларнинг ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

манбан: http://xorazm.uz