ҚҚСдан ОЗОД ЭТИЛАДИГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсишига йўл қўймаслик мақсадида қўшилган қиймат солиғига тортилмайдиган товарлар рўйхатини тасдиқлади. Ушбу рўйхатдан жой олган озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидагилар:
1. Гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти), шунингдек, ҳайвонлар (қорамол ва парранда) тирик холдаги ва уларнинг сўйилган маҳсулотлари;
2. Балиқ;
3. Картошка;
4. Пиёз;
5. Тухум;
6. Гуруч (барча навлари);
7. Шакар, шу жумладан импорт қилинган
8. Нон маҳсулотлари.
Давлат солиқ қўмитаси рўйхатда кўрсатилган товарларга берилган имтиёз солиқ тўловчилар томонидан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана ва улгуржи реализацияси (нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бундан мустасно) амалга оширилганда қўлланилишини маълум қилади.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси