USAIDНИНГ СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ ДАСТУРИ

ЎЗБЕКИСТОН, 1-3 ЙИЛЛАР, ҚИСҚАЧА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг «2015-йилдан кейинги халқаро силга қарши кураш стратегиясида (Силга барҳам бериш — End-TB)» илгари сурилган «силдан ҳоли дунё» ғояси борасида АҚШ ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятнинг қарашлари муштарак. 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида USAID Ўзбекистонда силга қарши курашга кўмаклашиб келди ва ўз навбатида сил билан боғлиқ ҳолатлар ва сил туфайли юзага келувчи ўлимлар сони камайишига ҳисса қўшди.

ЎЗБЕКИСТОНДА СИЛГА ҚАРШИ КУРАШДА USAID КЎМАГИ

USAID барчани, жумладан аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини янада самаралироқ, сил профилактикаси, диагностикаси ва даволаш билан таъминлаш орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Силга қарши кураш миллий дастурини қўллаб-қувватлайди. Силга қарши USAID дастурининг умумий қиймати 7,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 5 йиллик режасининг асосий мақсади бу – Ўзбекистонда сил билан боғлиқ муаммоларни камайтириш ва сил касаллигининг кўп дориларга турғун (КДТСК) турлари ривожланишининг олдини олишдир.

Дастур кўплаб фаолиятларни, жумладан соғлиқни сақлаш тизимини кучайтириш мақсадида тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, муассасалараро координация ва ҳамкорликни янада яхшилаш, шунингдек сил касаллиги диагностикаси ва даволаш имкониятларини кенгайтиришни ўз ичига қамраб олади. Дастур тўртта ҳудудда амалга оширилади: Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида.

ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ЯХШИЛАНДИ

Мазкур дастур силга қарши курашни умумий тиббиёт тизимига интеграция қилиш орқали ва тиббий хизматни амалга оширувчи тиббиёт муассасалари, жамиятда шунингдек аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламлари орасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали беморларни комплекс равишда сил профилактикаси, диагностикаси ва даволаш имкониятларидан фойдаланишни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшди. Турли соҳа вакилларидан ташкил топган 4 та мультидисциплинар командалар, 49 та беморларни қўллаб-қувватлаш гуруҳлари ва беморларни билимини оширишга қаратилган 7 та «Пациентлар мактаби» аҳолининг кенг қатлами ва ҳимояга муҳтож гуруҳлари орасида, шунингдек сил касаллигини бутун даволаниши давомида беморлар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, силдан хабардорликни ошириш, сил билан касалланган беморларга нисбатан жамоатчиликнинг салбий муносабатини камайтириш, сил диагностикаси ва даволашга қамраб олиниши учун имкониятларни ошириш учун шароитни яхшилаш борасида, шу билан биргаликда жамоатчилик хайрихоҳлигини мобилизация қилишда фаолият юритиб келади.