ҚАЙНОНА БИЛАН КЕЛИН ОРАСИДАГИ ОДОБ

Ислом динида илм эзгуликлари ҳақида кўп нарса ёзилган. Унда «ҳар нарсани ўзингга раво кўрсанг, уни бошқага ҳам раво кўр,» деган ҳадис бор. Келинлар ҳақида сўз кетганда бу қоидани ҳотирада тутиш лозим бўлгани учун сўз бошида уни зикр этдик. Ўзаро жанжал келишмовчилик бўлган уйда қириқ кун барокат роҳат бўлмаслиги ҳар кимга маьлумдир. Қайноналар уй ичида кўпни кўрган инсон ва ҳурматли кимсалар бўлганликлари учун ўзларининг билганларини ва тадбирлари билан келинларини яхши одатларга, қизларини эса гўзал одобларга ўргатмоқлари лозимдир. Бордию, улар бунинг аксини қилсалар, уларга жабру зулм қилган бўладилар, бу эса айб ҳам гуноҳ саналади. Бу кунда кўзингиз нури каби кўриб ўстираётган қизларингиз, сизнинг тарбиянгиздан айрилиб, бир куни бошқа ҳаноданга ва билмаган кимса орасига келин бўлиб кетадилар, балки кетганлар. Шу қизларингизнинг бахтли ҳаёт кечираётганини ва роҳатли умр кечиришларини кўрсангиз қувонасиз, на қадар севинарсиз, агар қизингизни қийналиб, ёки зулму жафо ичида кўрсангиз, қон ёшларингизни тўкиб қайғурасиз. Шундай эмасми?! Бу сизга келин бўлиб тушганлар ҳам бировларнинг кўз қораси-ю, умрининг сармоясидир. Улар ҳам сизнинг қизингиз каби қизларини роҳатда умр кўришларини истаб, қора ҳабарларни эшитишга ҳеч рози эмаслар. Шунинг учун сиз қайноналар ўзингиз хуш кўрган, севган нарсани биров ҳам севмоғини ўргатинг ва меҳрингизни келингиздан аяманг. Баьзи бир қайноналар борки, келинларини ҳар вақт хўрлайдилар, уларнинг қилган ишларидан, айтган сўзларидан айб топиб туради, фурсат келганда ўғилларига ёмонлаб, бўлса ҳам, бўлмаса ҳам устидан сўзлаб ёмон кўрсатишга тиришадилар. Сўнгра ўғлини ҳотинидан ажралишини талаб қиладилар, ажралмаса, алоҳида яшагин, деб зўрлайдилар. Емоқ, ичмоқ ҳақида ҳам кўп азоб берадилар. Шу сабабли ҳеч бир ўринсиз равишда бир хонадоннинг бахти кетади, ораларига душманлик тушади. Ҳаётлари таьмсиз, дунёлари лаззатсизланади, охири бу уй аҳли тарқалиб хонавойрон бўлади. Ҳолбуки, бунинг асл сабаби, қайнонанинг ҳулқсизлигидан бошқа нарса эмас. Дунёда туражак уч-беш кунлик умрда, чечак отмоққа, мева бермоққа ҳозирланган ёшларнинг умрларига зомин бўлиб, роҳатларига заҳар соладилар. Бундай аҳлоқсиз хотинларга ҳаёт вақтида ҳеч ким рахмат демас, ўлганларидан кейин ҳам уни соғинмаслар, чунки ундайлар соғинадиган кишиларнинг кўнглини совутиб кетганлар. Аммо яхши қайноналарни ҳар ким мақташ билан бирга, раҳмат билан ёдлаб ҳам турадилар. Бошқаларга ибрату ўрнак этиб кўрсатадилар. Қайноналарга ҳам шафқату марҳаматли бўлмоқ лозим бўлгани каби, келинларга ҳам ўзларининг қайноналарига итоат этмоқ, хизматини қилмоқ лозимдир. Қайси она ўз жигаргўшасини жуфти-ҳалолига ёмонликни раво кўради. Ахир келин, жонидан азиз бўлган невараларининг онаси, ўғлининг бахти-ку. Баьзи бир келинларга қайнонанинг ўргатиб туриши, назорати ёқмайди. Ҳаётда ҳали тажрибасиз бўлсада, ўзим билган йўлдан юрсам дейди. Келганига ҳеч қанча ўтмай, «ҳокимиятни»қўлга олгиси, эрини тамоман ўзиники қилиб олгиси келади, лекин хаёлидан ўтмайдики, «қайнонали келин қар-қара келин, қайнонасиз келин масхара келин» деган ҳикматли сўз бекорга айтилмаган. Ана шундан кўп низолар келиб чиқади. Қайнона тарбиясини кўрган келин ҳаётда ҳеч қачон қоқилмайди. Қайнона ҳам келинга мисоли она. Оналар эса ҳеч қачон фарзандларига ёмонликни раво кўрмайди. Бу сўзни азиз келинжонларимиз бир умр унутмасликлари лозимдир. Шундай қилиб, яхши хизматлар этиб қайноналаридан дуо олган келинларга бир кун келиб, ўз келинлари ҳам ҳизмат қиладилар. » Ҳизмат этган, ҳизмат кўрур » деганлар. Аксинча қайноналарига азият берса, ҳизматин қилмаса, итоат этмаса гапига гап қайтарса ўз вақтида уй ишларини бажармаса, ҳато қилган бўлади. Ҳуллас бу дунё қайтар дунё деб бежизга айтилмаган, қайноналаригга нимани раво кўрган бўлса, бир куни ўз боласининг келинидан қайтади.

Уктам Қурбаниязов
Амударё тумани ,,Нўғой эшон» жомеь масжиди Имом Хатиби