ХОРАЗМДА ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН МУҲИМ СЕМИНАР: ТАҲЛИЛ, ЭТИКА, МАҚСАД ВА НАТИЖА

Маълумки, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш ва шу орқали фуқаролар, бизнес ҳамжамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳисобланади.
Белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ҳаракат томонидан бугунги кунда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларини қўллаб-қувватлаш, қабул қилинаётган қарорлар, шу жумладан Парламент муҳокамалари жараёнларини кенг жамоатчиликка етказиш, хориждаги ватандошлар билан мулоқот ўрнатиш, илмий-тадқиқот марказлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш каби кўплаб йўналишларда фаолият олиб борилмоқда. Шунингдек, жамият ҳаётининг турли соҳаларида кузатилаётган ислоҳотларга фуқароларнинг дахлдорлигини янада ошириш ҳамда уларни ягона ғоя атрофида бирлаштириш мақсадида “Орамиздаги қаҳрамонлар” лойиҳаси ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ҳақида кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамиятга ОАВлар вакиллари билан фаол ҳамкорлик орқали ахборот берилмоқда.
1 август куни Урганч шаҳридаги Ўзбекистон меҳмонхонаси конференция залида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда журналистика соҳасида халқаро этика стандартларини илгари суриш” лойиҳаси доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун уч кунлик минтақавий тренинг бощланди.
Тренингда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлари бўйича вакили Дэвид Спайерс, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси бўлим бошлиғи Артикова Эвелина, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Марказий аппарати жамоатчилик билан алоқалар бўлими мутахассиси Эльвина Мустафина, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти, PhD Беруний Алимов, журналист, davletov.uz телеграм-канали муалифи Қобилжон Хидиров иштирок этмоқдалар.
Лойиҳанинг мақсади — юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг объектив ёритилишини таъминлаш мақсадида барча ҳудудлардаги маҳаллий ОАВ вакилларининг профессионал этика ва таҳлилий журналистика бўйича салоҳиятларини янада оширишга қаратилган.
Лойиҳада Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида фаолият юритаётган 25 нафар ОAВ вакиллари иштирок этмоқдалар.
Лойиҳа доирасида:
Иштирокчилар учун онлайн платформа яратилади;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга давлат органларининг журналистларнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилганлиги учун жавобгарлиги юзасидан ўзгартишлар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун миллий ва халқаро экспертлардан иборат ишчи гуруҳи тузилган;
Ўзбекистон журналистларнинг касб этикаси Кодексининг муҳокамаси ҳудудларда ўтказилмокда, шунингдек миллий ва халқаро экспертлардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилади.