ХОРАЗМДА ЭКОЛИЯ ВА СУВ МАВЗУИДА ЯНГИ МЕДИА ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

​​Сувдан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Республикамизда сув танқислигидан азият чекаётган ҳудудлардан бири бўлган Хоразм вилоятига уюштирилган ОАВ вакиллари учун медиатур Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» Дастури доирасида амалга оширилмоқда.
Ушбу дастур Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Ўзбекистон ўртасидаги 2014-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик доирасида сув ресурсларини бошқаришни қўллаб-қувватлайди ва Европа Иттифоқининг Сув бўйича Доиравий Директивасига таянган холда энг яхши Европа амалиёти қўлланилишини рағбатлантиради. Дастурнинг умумий мақсади иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасининг ҳар тамонлама ва барқарор ўсишига ҳисса қўшишдир. Дастур 3 та ўзаро боғлиқ таркибий қисмлардан
иборат:
1-компонент. GIZ томонидан амалга оширилиб, сув ҳўжалигини ва ресурсларини мукаммал бошқаришнинг миллий доиравий концепциясини яратишга қаратилган. Шу билан бирга ушбу компонент доирасида умумий қиймати 7 миллион еврога тенг сув ва энергия ресурсларини тежовчи асбоб-ускуналар ва замонавий қишлоқ ҳўжалиги техникалари хариди ҳам кўзда тутилган.
2-компонент. БМТнинг Тараққиёт Дастури томонидан амалга оширилиб, қишлоқ
жойларида, айниқса қишлоқ ҳўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича
потенциални оширишга қаратилган.
3-Компонент. Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегацияси томонидан амалга оширилиб, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳақида
аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган. Ушбу компонентнинг асосий мақсади сув ресурсларини асраш, сув ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг стратегик аҳамиятини жамоатчилик томонидан янада чуқурроқ англанишини уйғотишдан
иборат.
Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистонда барқарор сув ва экологияни ривожлантириш учун хабардорликни ва ҳамкорликни ошириш» мавзусидаги журналистлар учун семинар Урганч шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Лойиҳа компонентлари тақдимотидан сўнг журналистлар UzWaterAware лойиҳаси томонидан ташкиллаштирилган Ўзбекистондаги БМТ ТД томонидан амалга оширилаётган «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида сув хўжалиги мутахассислари учун тренингларда қатнашдилар.

http://t.me/ekologuz