БОЛАЛАР СОҒЛИҒИ — ЖУРНАЛИСТЛАР НИГОҲИДА

Урганч шаҳрида “Бола соғлиги, хусусан, иммунизация масалаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш” мавзуида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида семинар тренинг ташкил этилди.

Унда Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган журналистлар, соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги врач-мутахассислар иштирок этдилар. Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери, филология фанлари номзоди, доцент Наргис Қосимова ҳамда вилоят санитария эпидемиология маркази мутахассиси Садоқат Аннамурадоваларнинг мавзу юзасидан маърузаларини тинглади.

-Бугунги семинар орқали болаларни эмлаш мавзуини ёритишда мутахассислар билаш ишлаш, рақамларнинг аниқлигига эътибор қаратиш ва этика масалалари ҳақида кенгроқ маълумот олдим. Семинардан олган тажрибам орқали шу мавзуда телероликлар тайёрлашни мақсад қилдим, — дейди, Мурод Отажонов.
Семинар-тренингда журналистларга вакцинация ва унинг бола соғлигига ижобий таъсири, оммавий ахборот воситаларида болаларни эмлаш мавзусини ёритишнинг замонавий усуллари ҳақида ахборот берилди.
Тадбир иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда тиббиёт соҳасидаги оммавий нашр ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган сохта ёки ёлғон хабарлигини аниқлаш борасидаги билимини ҳам мустаҳкамладилар.