ЕРФУРУШЛИК КАСБ ЭМАС

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасининг Ҳазорасп туман филиалининг турар жойларни инвентаризация қилиш ва баҳолаш бўлими мутахассиси Б.М. ушланди.
У фуқаро К.Э.дан унинг эски турар жой биносига кадастр йиғма жилдини тайёрлаб, танишлари орқали туман ҳокимининг кўчмас мулкка эгалик қилиш тўғрисидаги қарорини чиқартириб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.