ЭЗГУЛИК ВА ТАШАББУС

Айни пайтда Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Хоразм видоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан нафақат бозорларда озиқ-овқат махсулотларининг барқарорлигини таъминлашга, балки хайрия акцияларини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Департаментнинг Урганч туман бўлими ташаббуси билан «Шарқ Гўзали» МЧЖ томонидан хайрия тадбирлари ташкил этилди. Урганч тумани «Ғалаба» қишлоғидаги 50 дан ортиқ кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари тарқатилди. Шунингдек, «Тилло домор» МЧЖ томонидан корхона ишчилари, маҳалла аҳолиси ва сут маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо марказига ташриф бюрган харидорларга 10 000 дан ортиқ бир марталик ниқоб ва қўлқоплар тарқатилди.
Бугун туманда мавжуд озиқ-овқат дўконларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ва барқарор нархларда сотилиши таъминлаш ишлари қатъий назоратга олинган. Меҳр-оқибат, сабр ва ўзбекона ҳамжиҳатликка асосланган бу каби хайрия тадбирлари давом этмоқда.

 

Ғайратжон СУЛТАНОВ

Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи