СИЗ УЙДА ҚОЛИНГ, БИЗ СИЗГА ЕТКАЗАМИЗ!

Коронавирус пандемияси бутун дунёни ташвишга солмоқда. Айни пайтда юртимизда карантин даври. Мана шундай синовли кунларда инсонлар ҳамжиҳат бўлишлари, бир-бирини қўллаб-қувватлашлари, уйдан чиқмасдан, гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари лозим.
Карантин даврида аҳолини кунлик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими ва туман прокуратураси ва туман ҳокимлиги томонидан аҳолига керакли озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишлари учун қулай имкониятлар яратиш мақсадида тумандаги барча маҳаллаларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.
Ушбу савдо ярмаркаларида аҳоли 27 турга яқин маҳсулотларни арзон нархларда бемалол харид қилишлари мумкин. «Сиз уйда колинг, биз сизга етказамиз!» шиори остида ташкил этилган бу ярмаркаларда яратилган шароитлардан аҳоли миннатдор.
Бундай ярмаркалар олис ҳудудлар ҳисобланган Саримой ва Тупроққалъа қишлоқларида ҳам ташкил этилмоқда.