ИШОНЧ ВА САБР – ҲАР ҚАНДАЙ КАСАЛЛИККА ДАВО

Йигитали янги кунни маҳалладошлари билан учрашишдан, айниқса ўзи яшайдиган қишлоқдаги қўни-қўшнилари, бошқа давлатларда ишлаб қайтган маҳалладошларининг ҳолидан хабар олиб чиқиш билан бошлайди. У асосан чет элдан қайтган меҳнат муҳожирлари билан мулоқотда бўлади. У 2 йилдан бери аутрич-ходим сифатида чет элда меҳнат фаолиятини юритиб, юртимизга қайтган фуқароларда сил касаллиги бор-йўқлигини аниқлаш учун меҳнат муҳожирларини тиббий кўрикка жалб қилиб келмоқда.

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРҒИБОЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР

Тошкент шаҳридаги “Шодлик палас” меҳмонхонасида USAID ташкилотининг Project HOPE лойиҳаси кўмагида, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, фтизиатрия ва пульманология ихтисослашган республика илмий-амалий тиббиёт маркази ва журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда сил касаллиги масалаларини ёритиш ва аҳолини ушбу касаллик тўғрисидаги хабардорлигини оширишда ОАВ роли мавзусида навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди.

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКДАН АСРАНГ

Хозирги кунда тиббиёт соҳасидаги замонавий янгиликлар жадал ривожланиши жараёнида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сил касаллигини аниқлаш усуллари тез ва сифатли, тиббий хизматлар давлат томонидан бепул йўлга қўйилганлиги ҳамда касалликни даволашда янги тиббий техника ва услублардан фойдаланилаётгани нафақат бемор, балки уларнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари ҳамда атрофдагилар учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада соғлиқни сақлаш тизимига амалий ёрдам сифатида USAIDнинг сил касаллигига қарши курашиш бўйича Project HOPE дастури орқали Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида тарғибот тадбирлари мунтазам ташкил этилмоқда. Бундай амалий лойиҳаларни амалга оширишда ҳамда аҳолининг касаллик ҳақидаги тиббий билим ва кўникмаларини оширишда биз журналистлардан ҳам фаоллик талаб этилади, албатта. Биз олдинги мақолаларимизда асосан катта ёшли инсонларда учрайдиган сил касаллигининг турлари, ташҳис, даво ҳамда унинг олдини олишга қаратилган вазифалар ҳақида сўз юритган эдик. Бугунги мақоламизда асосан болалар ва ўсмирларда учрайдиган сил касаллиги ва уни давоси ҳақида маълумот беришни лозим топдик. Ана шу мақсадда Хоразм вилоят силга қарши кураш диспансерининг болалар бўлими мудираси, фтизиопедиатр-шифокор Зеваржон Жуманова билан суҳбатлашдик.

Касаллик ва руҳий ҳолат

Узоқ давом этадиган касаллик билан даволанаётган беморларнинг руҳий оламида невроз ва стрессларнинг учраши кўп кузатиладиган ҳолатдир.  Уларда узоқ давом этган касаллик оқибатида ўз-ўзига ишончнинг тушиши ва стресс босқичига ўтиши намоён бўлиб туради.

Project HOPE дастури : Бепул дори-дармон, манзилли тиббий ёрдам

17.04.2018 dilnoma.uz

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида замонавий шифо масканларини бунёд этиш, тиббий хизмат сифатини ошириш, турли юқумли касалликларнинг олдини олиш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш борасида бир қанча хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Лимфа тугунлари сили қандай касаллик?

Мазкур мавзуни атрофлича ёритиш ҳамда лимфа тугунлари сили касаллиги ҳақида кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш мақсадида Хоразм вилояти силга қарши кураш диспансери фтизиатор-шифокори Зеваржон Жумановага мурожаат қилдик.

Савол сиздан, жавоб биздан

20.03.2018 dilnoma.uz

Сил касаллиги бутун дунё бўйича глобал муаммо эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. Шундай экан, ушбу касалликнинг олдини олиш ва даволаш бўйича республикамиз миқёсида касалликка қарашли […]

No Picture

Келажак авлод соғлиғи – асосий мақсад

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган вилоят болалар сил касалликларига қарши кураш сиҳатгоҳи келажак авлодни ҳар томонлама соғлом, билимли ва баркамол авлод қилиб тарбиялашга, таълим-тарбия беришга йўналтирилган масканлардан бири саналади. 

1 2 3 4