ДИН ВА ТЕРРОРИЗМ МАВЗУИНИ ЁРИТИШДА ЖУРНАЛИСТИК КЎНИКМАЛАР ОШИРИЛМОҚДА

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда “Давлатнинг жамиятдаги роли ва диннинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзуида журналист, матбуот котиблари ва блогерлар учун 2 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

ТРЕНЕРЛАР УЧУН ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан “Сифатли журналистикани ривожлантириш учун ҳуқуқий ва медиа-ахборот саводхонлиги тенденциялари» мавзуида журналист, блогер ва матбуот котиблари учун тренинг ташкил этилди.

МАЪМУРИЙ СУДЛАР ЯНГИ ИСЛОҲОТ ЖАРАЁНИДА

23.02.2022 dilnoma.uz

Мамлакат ривожида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ҳамда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг мақсадларига эришиш давлат бошқарувининг мутлақо замонавий, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини яратишни, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг очиқ, ошкора ва қонуний фаолиятини ташкил этишни талаб қилади.

20 МИНГ ДОЛЛАРЛИК ЕР САВДОСИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, Гурлан туман бўлими ҳамда ДХХ Гурлан тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида […]

«Агрокимёҳимоя» Боғот тумани филиалида 235 млн сўмлик камомад аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Хоразмагрокимёҳимоя» АЖ хатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Агрокимёҳимоя» Боғот тумани филиали омборчиси С.И., ўзининг моддий жавобгарлигида […]

ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Бугунги кунда экстремизм ва терроризм нафақат алоҳида мамлакатларнинг миллий хавфсизлигига, балки жаҳон ҳамжамиятига жиддий таҳдид солаётган омилга айланди. Сўнгги пайтларда тобора кучайиб бораётгани мазкур муаммонинг нақадар долзарб эканлигини назарда тутиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга 2017 йилги Мурожаатномасида: «Айни вақтда дунёнинг баъзи минтақаларида юзага келган нотинч вазият аҳоли миграцияси кучайишига, бу эса, ўз навбатида, терроризм ва экстремизмнинг тарқалишига ҳамда уларнинг глобал муаммолардан бирига айланишига олиб келмоқда. Бундай вазиятда миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз, аҳолимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти ва хавфсизлигимизни сақлаш биз учун энг устувор вазифага айланиб бормоқда», – дея таъкидлаб ўтган.

ЭКСТРЕМИЗМНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

«Экстремизм» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, “кескин фикр ва чораларни ёқлаш, кескин чораларга тарафдорлик” маъносини англатади. Олимлар “экстремизм” иборасини сиёсий атама деб қарайдилар. Бу атаманинг сиёсат билан боғлиқ жиҳатлари шундаки, норасмий экстремистик ташкилотлар раҳбарлари сиёсий масалалар юзасидан “кескин, қатъий чоралар кўриш йўли билан”, яъни куч ишлатиш, зўрлик билан давлатлардаги расмий ҳокимиятни ўзгартиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлигидадир. Уларнинг норасмий дейилишига сабаб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Сиёсий партиялар”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар” ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги амалдаги қонун талабларига кўра расман Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтмаганлигидадир.

ҲАВОДАН ПУЛ ҚИЛИШ “САНЪАТИ”

22.05.2020 dilnoma.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ғовларни, хусусан ҳали ҳам эски […]

ЭЗГУЛИК КАРВОНИ МАҲАЛЛАЛАРДА

26.04.2020 dilnoma.uz

Карантин шароитида Хонқа туман прокуратураси ва ИЖҚК департаменти туман бўлими томонидан энг чекка ҳудудларда жойлашган маҳаллаларда кўчма савдо ярмаркалари ташкил қилинди.

1 2 3 9