ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН ОНЛАЙН КАСБ ЭТИКАСИ ЗАРУР

“Ўзбекистонда журналистика соҳасида халқаро этика стандартларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида босма ва интернет ОАВ вакиллари, блогерлар учун тренинг ўтказилмоқда. Унда республикани барча ҳудудларида фаолият юритувчи 40 нафар журналистлар иштирок этмоқда.

ЖУРНАЛИСТЛАР ЭТИКА КОДЕКСИ «ЮКСАЛИШ» НИГОҲИДА

«Юксалиш» умуммилий ҳаракати томонидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун «Ўзбекистонда журналистика соҳасида ҳалқаро этика стандартларини илгари суриш» лойиҳаси доирасида тренинг ташкил этилди. 

КОРРУПЦИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ФАКТ-ЧЕКИНГ, ДАТА ЖУРНАЛИСТИКА МУҲИМ

Урганч шаҳрида Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси лойиҳаси асосида “Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзуида журналистлар, блогерлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун семинар тренинг ташкил этилди. 

ХОРАЗМДА ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН МУҲИМ СЕМИНАР: ТАҲЛИЛ, ЭТИКА, МАҚСАД ВА НАТИЖА

Хоразмда журналист ва блогерлар учун яна бир янги семинар старт олди:
«Ўзбекистонда журналистика соҳасида халқаро этика стандартларини илгари суриш» мавзу долзарб. «ЮКСАЛИШ» умуммиллий ҳаракати ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташкилотчи.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ОАВ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

27.06.2019 dilnoma.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

ЕР СОТГАН “ТАДБИРКОР”

20.05.2019 dilnoma.uz

Бугун тадбиркорлик билан шуғулланиб, ҳам ўзига ҳам жамиятга наф келтираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шароит яратиб бериш борасида устувор вазифалар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Ана шундай шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиб, тадбиркорлик соҳасида  ўз ўрнига эга ишбилармонлар қаторида нафс қулига айланган айрим қўштирноқ ичидаги “тадбиркорлар” ҳам йўқ эмас. Уларнинг ўзи учун муаммо туғдириб, бир-нималик бўлиб қолишга уринаётгани мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнига салбий таъсир ўтказмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда ана шундай жиноий ҳолатга чек қўйилди.

ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ — МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИ КАФОЛАТИ

16.05.2019 dilnoma.uz

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни юксалишида қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия, оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг бу борадаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони аҳолининг  ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлик даражасининг  юксалишида муҳим ҳуқуқий ҳужжат саналади.

ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИДА ШАФФОФЛИК

15.05.2019 dilnoma.uz

Айни кунда Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, бу орқали эса аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар изчиллигига хизмат қилувчи янги механизмлар амалиётга жорий этилмоқда.  такомиллаштириб борилмоқда. Жумладан, инвестиция ҳам иқтисодий йўналишнинг энг муҳим бўғини саналади.

1 2 3 4 5 8