ЖИНОИЙ ДАРОМАДНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ХАВФЛИ

16.01.2019 dilnoma.uz

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш бугунги кунда халқаро характерга эга иқтисодий жиноят саналади. Ушбу жиноятнинг хавфли томони шундаки, айбдор жиноят натижасида топилган даромадига қонуний тус беради ва келиб чиқиш манбасини яширади. Бу эса ўз навбатида, содир этилган жиноятни яширади ҳамда жиноий йўл билан топилган мулкдан эркин фойдаланиш имконини беради.

ТАЛОН-ТАРОЖЛИК ҲАМ ЖИНОЯТ

10.01.2019 dilnoma.uz

Мамлакатимизда коррупция, фирибгарлик, қўйингки, жамият учун хавф солувчи барча турдаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш механизми тинимсиз ҳаракатда. Айниқса, давлат ташкилотида фаолият юритаётган мансабдор шахсларнинг давлат мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш каби ноқонуний ҳаракатларни амалга ошириши ачинарли ҳол. Яқинда жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати кўриб чиқилди.

ДАМАСНИНГ «ШАПКАСИ» ҚАНЧА?

07.01.2019 dilnoma.uz

Бугунги кунда мамлакатимизда миллий автомашиналарнинг эркин савдоси учун барча имкониятлар яратилганлиги, бу йўналишда ноқонуний олди сотди билан шуғулланиш қандай жавобгарликларга олиб келиши мумкинлиги бўйича тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Афсуски ҳали ҳам айрим шахслар томонидан белгиланган талабларга бўйсунмасдан, ноқонуний фаолият билан шуғулланиш ҳолатлари  кузатилмоқда.

ИККИ КАРРА ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИ

06.01.2019 dilnoma.uz

Ёши 60 га яқинлашган шифокор Шавкат Хасанов (исм, фамилиялар ўзгартирилган) 7 йилдан буён Хазорасп туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида болалар реанематологи ишлаб келган. Ушбу шифокор бўлим ҳамшираси Адиба Бердиевага гўёки ўз вазифасини лозим даражада бажармаётганини  рўкач қилиб, ушбу ҳамшира фаолияти юзасидан тиббиёт соҳаси учун яроқсиз ходим эканлиги ҳақда далолатнома тузади. Шифокор ўз ваколатига тегишли бўлмаган, яъни ходимни ишдан бўшатишини билдириб, мазкур масалани ҳал этиш эвазига ҳамширадан 50 АҚШ доллари сўрайди.

«ХУФИЁНА» ИҚТИСОДИЁТ ҲАМ КОРРУПЦИЯ

02.01.2019 dilnoma.uz

Коррупция ҳам хуфёна иқтисодиётнинг асосий кўринишларидан бири бўлиб, у энг аввало, инсон ҳуқуқларини таъминлашга монелик қилади. Ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқаради. Эркин бозор иқтисодиётининг ривожланишига, ҳаёт даражасининг пасайишига олиб келади. Шу билан бир қаторда коррупция фуқароларнинг давлат бошқаруви идораларига бўлган ишончи йўқолишига, уюшган жиноятчиликнинг авж олишига замин яратади ва инсонларнинг хавфсизлигига таҳдид солади.

ҚОНУНГА ПАНД БЕРА ОЛМАДИ

21.12.2018 dilnoma.uz

Бугунги кунда мамлакатимизда миллий автомашиналарнинг эркин савдоси учун барча имкониятлар яратилганлиги, бу йўналишда ноқонуний олди сотди билан шуғулланиш қандай жавобгарликларга олиб келиши мумкинлиги бўйича тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Афсуски ҳали ҳам айрим шахслар томонидан белгиланган талабларга бўйсунмасдан, ноқонуний фаолият билан шуғулланиш ҳолатлари  кузатилмоқда.

МУРОЖААТНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСИ

20.12.2018 dilnoma.uz

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Жумладан, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида кафолатланган ваколатли органларга мурожаат этиш ҳуқуқи амалда тўла таъминланмоқда.

ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 9 декабрь-халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Коорупция – тараққиёт кушандаси” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ЖУРНАЛИСТНИНГ ЎРНИ

Хоразмда  фуқароларнинг коррупция ҳолатлари олдини олиш бўйича хабардорлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. 
Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган тадбирда вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, матбуот хизмати мутахассислари иштирок этди. 

1 3 4 5 6 7 9