ИСТИҚЛОЛ ВА БУЮК КЕЛАЖАКНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТИ

05.12.2018 dilnoma.uz

Ҳуқуқий давлатчилик сари интилган ҳар қандай демократик жамиятда Конституция устувор аҳамият касб этади. Жамиятнинг нафақат сиёсий, балки иқтисодий тизимида ҳам тубдан ўзгаришлар юз бераётган ислоҳотлар даврида Конституциянинг аҳамияти янада ошади. Фақат давр талабларига жавоб берадиган Асосий Қонунгина йирик ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг самарадорлиги учун зарур бўлган ривожланиш ва барқарорлик уйғунлигини таъминлаб бера олади.

ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ҚОНУН БИЛАН МУСТАҲКАМ

02.12.2018 dilnoma.uz

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Жумладан, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида кафолатланган ваколатли органларга мурожаат этиш ҳуқуқи амалда тўла таъминланмоқда.
Зеро, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан биридир. Шу боис миллий қонунчилигимизда фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида ўрин берилган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси Ғайратжон Султанов билан бўлган суҳбатимиз ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқий мурожаатларига қўйиладиган талаблар ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби хусусида бўлди.

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

30.11.2018 dilnoma.uz

Бош қомусимизнинг 2-боб, 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Деморатик ҳуқуқ ва эркинликлар Кнституци ва Қонунлар билан ҳимоя қилинади” дейилган.

ҚИЛМИШ — ҚИДИРМИШ…

23.11.2018 dilnoma.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ғовларни, хусусан ҳали ҳам эски одат ва қарашларидан қутила олмаётган айрим товламачи ва таъмагир мансабдор шахсларнинг қинғир ишларини фош этиш чора-тадбирлари олиб борилмоқда. Хусусан Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилаётган тезкор тадбирларда ҳудудларда ер майдони ва биноларга оид ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, уларга чек қўйилмоқда. Куни кеча Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан,  прокуратура ва мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ана шундай жиноий иш фош этилди.

ҲАЁТИМИЗ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

22.11.2018 dilnoma.uz

Буюк мақсад йўлида амалга оширилган барча ислоҳотлар, эришилган ютуқларга Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳуқуқий асос бўлганлигини ўтган давр яққол исботлади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори сифатида ўзини тўлиқ оқлади десак, асло муболаға бўлмайди.

ҲУҚУҚБУЗАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

15.11.2018 dilnoma.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси, Гурлан туман бўлими томонидан ИИБ туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда яна бир ноқонуний валюта савдосига чек қўйилди.

ҚЎЛБОЛА ИСИТИШ МОСЛАМАСИ «СОТУВЧИ»ЛАРИ ФОШ ҚИЛИНДИ

02.11.2018 dilnoma.uz

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши билан фуқароларимиз томонидан хонадонларни иситиш мақсадида турли хилдаги ёқилғи маҳсулотлари, ҳар хил турдаги иситиш печлари ва газ ускуналаридан фойдаланишга бўлган эҳтиёж кундан кунга ошиб боради.

НАФСИ ОЛОВ ВАЛЮТАФУРУШЛАР

29.10.2018 dilnoma.uz

Бугун мамлакатимизда валюта бозорини эркинлаштириш, инвестиция мухитини янада шакллантиришга доир ишлар изчиллик билан йўлга қўйиляпти. Миллий валюта мақомини янада мустаҳкамлаш, нақд хорижий валютанинг муомаласи доирасини тартибга солиш, валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш механизми такомиллашиб бормоқда.

ОҚ ХАЛАТГА ДОҒ ТУШИРГАН ШИФОКОР

22.10.2018 dilnoma.uz

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланмоқда. Лекин…

НАФСИМ МЕНИНГ БАЛОДУР…..

16.10.2018 dilnoma.uz

Инсон зоти борки, тиним билмай тараққиёт сари одимлайди. Аммо тараққиёт ўз-ўзидан кенг ва равон йўлдан бориладиган манзил эмас. Бу йўлда одамзодга ғов бўладиган, оёғидан тортиб чалғитадиган иллатлар бор. Шундай ҳаракатлардан бири коррупциядир. Бу иллатнинг кенг тарқалган турларига порахўрлик, фирибгарлик ва товламачилик киради. Бундай жиноятларнинг содир этилиши иқтисодиётни заифлаштириб, бошқарувни издан чиқаради. Фуқароларнинг давлатга ишончини поймол қилиб, илм-фан ва меҳнат орқали ҳалол йўл билан мақсадга эришишга тўсқинлик қилади.

1 4 5 6 7 8 9