ДИНИМИЗДА ИСРОФ ҚАТТИҚ ҚОРАЛАНГАН

10.02.2019 dilnoma.uz

«Исроф» сўзи арабча бўлиб, унинг маъноси “ҳар бир ишда ҳаддан ошиш” маъносида келади. Исроф динимизда қаттиқ қораланган. Қуръони каримда исрофнинг нақадар ёмон хислат экани ҳақида ўнлаб ояти карималар бор.

ОНА СУТИ — БОЛА СОҒЛИҒИНИНГ ГАРОВИ

08.02.2019 dilnoma.uz

Ислом дини инсониятнинг дунё ва оҳират ҳаётида бахт-саодатга эришиши учун йўл-йўриқ кўрсатадиган илоҳий таълимот ҳисобланади. Маълумки, ислом шариати жамият ҳаётидаги деярли барча масалаларга жавоб топиб келган. Динимиз бошқалар арзимас деб қараган ишларга ҳам катта аҳамият беради. Оила — бу муқаддас даргоҳ, соғлом бола эса, ҳар бир ота-онанинг эзгу орзуси, қувончи, қолаверса,бутун жамият ва мамлакатнинг таянчидир.

ҚАЙНОНА БИЛАН КЕЛИН ОРАСИДАГИ ОДОБ

05.02.2019 dilnoma.uz

Ислом динида илм эзгуликлари ҳақида кўп нарса ёзилган. Унда «ҳар нарсани ўзингга раво кўрсанг, уни бошқага ҳам раво кўр,» деган ҳадис бор. Келинлар ҳақида сўз кетганда бу қоидани ҳотирада тутиш лозим бўлгани учун сўз бошида уни зикр этдик.

“АНАХИТА”ДА ЮРАК МЕҲРИ МУЖАССАМ

13.09.2018 dilnoma.uz

Юртимизда қадим Хоразмнинг Лазгисига мафтун бўлмаган санъат шайдосини топиш мушкул. Лазги куйи таралган жойда 7 ёшдан 70 ёшгача беихтиёр рақсга тушиши табий. Айниқса, республикамиз, қолаверса бутун жаҳонда ўтказилиб келинаётган маданий тадбирларни хоразмча Лазгисиз ва “Хоразмрақс”нинг қизларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

ҲАЁТ ГЎЗАЛЛИГИ РАҚСЛАРДА МУЖАССАМ

Рақс қалб гўзаллигининг ёрқин намунасидир. У ҳар қандай гўзаллик намунасига янада кўрк бахш этиб, ҳаёт куйининг майин торларини аста чертади, ижод сари илҳомлантиради.
Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган қаҳрамонимиз Хоразм воҳасининг қизи.

ХОРАЗМ «РАҚС СЕҲРИ»НИНГ МЕЗБОНИ

Халқимизнинг моддий-маънавий мероси, урф-одат ва анъаналари, миллий ҳунармандчилиги, тасвирий, амалий санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уларни юртимизда ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, шунингдек, сайёҳлик, ҳунармандчилик ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини такомиллаштириш ҳамда туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш мақсадида вилоятимизда ўтказилиб келинаётган «Рақс сеҳри» анъанавий фестивалига шу кунларда қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

ШАҲРИСАБЗ АВВАЛГИ МАҚОМИНИ ҚАЙТА ТИКЛАЙДИ

05.09.2018 dilnoma.uz

Шаҳрисабзда 6-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Мақом” халқаро форумини ташкил қилишдан мақсад ҳам Шаҳрисабзнинг халқаро сайёҳлик бозоридаги жозибадорлигини оширишга, миллий мақомчилик санъати мисолида ўзбек халқи қадриятларини кенг тарғиб қилишга, турли халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу кенг қамровли тадбирда дунёдаги 75 та давлатдан юзлаб хонанда ва созандалар иштирок этиши кутилмоқда.

«ИЧАН-ҚАЛЪА»ДА КУТУБХОНА ИШ БОШЛАДИ

Куни кеча Хиванинг «Ичан-қалъа» марказида, Полвон қори ёдгорлиги мажмуасида янги кутубхона ташкил этилди.  мазкур кутутбхона нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижлик сайёҳлар учун ҳам бир қанча замонавий қулайликларни ўзида акс эттирган. Мазкур янги масканда  «Ичан-қалъа» ва «Калта минор» маҳаллалари аҳолиси, шунингдек, қадим шаҳарга ташриф буюриб, меҳмонхоналарга жойлашган сайёҳлар ҳам бемалол фойдаланишлари мумкин.

ҲАВО ШАРИДА УЧИШ АКЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Хоразм вилояти 4-сектори, вилоят давлат солиқ бошқармасининг ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги,туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бўлми, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Хива шаҳар ва туман ёшлари учун ҳаво шарида учиш акцияси ҳамда Ичан қалъага саёҳат ташкил этилди. Унда Хива шаҳар ва туман мактаб ўқувчилари, болалар шаҳарчаси тарибияланувлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари иштирок этдилар.

ХОРАЗМДА “ЗУЛФИЯХОНИМ ҚИЗЛАРИ” КЛУБИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун Урганч шаҳридаги 1-сонли академик лицейда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими, вилоят хотин қизлар қўмитаси, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлари иштирокида  “Зулфияхоним қизлари” клубини ташкил этилиши юзасидан таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.