МУДИРАНИНГ НАЙРАНГЛАРИ ФОШ БЎЛДИ
Таълим тарбия тараққиёти мамлакат равнақи ва тақдирига дахлдор масаладир. Шу маънода, мамлакатимизда мактабгача таълим муассаларининг фаолиятини яхшилашга, ушбу соҳани малакали кадрлар билан таъминлашга ҳамда янги педогигик технологияларни амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунга қарамасдан, таълим соҳасида содир этилаётган баъзи ноқонуний ҳаракатлар эъзозли номларга доғ туширишга, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитларни суиъестемол қилишга олиб келмоқда.