Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтган 2018 йил давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 188 та жиноят ва 275 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилди. Давлат бюджетига 12970,8 миллион сўм қўшимча солиқ ва молиявий жарималар ҳисобланиб, бюджетга 7685,7 миллион сўми ундирилишига эришилди. Давлат ва жамоат манфаатларига 11243,7 миллион сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланиб, 3596,7 миллион сўми қопланди. Шунингдек, 2304,6 миллион сўмлик ноқонуний муомалага киритилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.