ФАОЛИЯТГА ТАҲЛИЛИЙ НАЗАР

24.10.2019 dilnoma.uz

Хонқа маиший хизмат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ЎзМТДП Хонқа туман Кенгашининг XV Мажлиси ҳамда VI Конференцияси бўлиб ўтди.

ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МАСЪУЛИЯТИ КАТТА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари Нуман Акбаров, Расул Кушербаев, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, ахборот-кутубхона муассасалари, таълим муассасалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборот хизматлари, ОАВлари ва блогерлар иштирокида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги: фуқаролар ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинарлар ўтказилди.

БИЗ ХАЛҚНИНГ МУАММОЛАРИНИ ДАДИЛ КЎТАРИБ ЧИҚАДИГАН ПАРЛАМЕНТНИ ҚУРМОҚЧИМИЗ!!

15.10.2019 dilnoma.uz

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам сайловга тайёргарлик кўриш, сайловолди Платформаси билан боғлиқ тадбирларда тарғибот-ташвиқотнинг янги усул ва технологияларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратяпти.
Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий кўчасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан ўтказилаётган “Бирмиз, Қўлни қўлга берамиз!” шиори остидаги навбатдаги митинг ҳам байрамона руҳда ташкил этилди. Унда партия фаоллари, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.

МАТБУОТ КОТИБЛАРИ, ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси Республика “Istiqbolli Avlod” ижтимоий – ахборот маркази Хоразм вилояти бўлими билан ҳамкорликда “Одам савдоси муаммоси ННТлари ва блогерлар нигоҳида” мавзусида семинар, шунингдек “Сайлов жараёнларида блогерлар фаолияти” ва “Холислик – ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим мезони” мавзуларида семинар ўтказилди.