ЎЗБЕКОНА ТАШАББУС

Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида мутасадли ташкилотлар ва тадбиркорлар томонидан коронавирус пандемиясига қарши курашишга қаратилган хайрия акциялари ўтказилмоқда. Бунда асосий мақсад карантин шароитида одамларга далда бўлиб, уларнинг мушкулини осон қилишга қаратилган. Хонқа туманида Департаментнинг туман бўлими ташаббуси билан «Хоразм тех» МЧЖ Хонқа кластер бўлими томонидан ёрдам муҳтож оилалар, яъни бозорга чиқишга имкони йўқ қариялар, эҳтиёжмандларнинг рўйхатини шакллантирди. Уларга энг зарур озиқ-овқат махсулотларидан 8200 литр пахта ёғи тарқатилди.
Шунингдек, Департаментнинг Янгибозор туман бўлими ташаббуси билан туманидаги «Истиқлол» ХК томонидан чекка қишлоқлардаги маҳаллаларда яшовчи ногиронлиги бўлган фуқароларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига 1000 дона тиббий ниқоблар бепул таркатилди
Бундан ташқари, Департаментнинг Хазорасп туман бўлими ташаббуси билан Хазорасп деҳқон бозори МЧЖ маъмурияти томонидан деҳқон бозорига келган фуқароларга, бозорнинг ўзида савдо қилаётган ходимлар ва аҳолига тиббиёт ниқоблари, тиббиёт спирти, исириқ ва бошқа зарур воситалар бепул тарқатилди.
Департаментнинг Хонқа туман бўлими ташаббуси билан туман деҳқон бозорида тадбиркор К.Собирова томонидан 200 кг кортошка аҳолига бепул тарқатилди.
Меҳр-оқибат, сабр ва ўзбекона ҳамжиҳатликка асосланган бу каби хайрия тадбирлари давом этмоқда. Шу ўринда ҳар бир юртдошимиздан уйда ўтирган ҳолда, карантинни бехаловат ўтказишда кўмакчи бўлишга, зарур бўлмаса кўчага, бозорга чиқмасликка, мутасадди ташкилотлар томонидан тавсия этилаётган тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда оилани, жамиятни, ватанни асрашга ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз!
Интизом ва сабр бор жойда ҳар қандай вирус ортга чекинади.

Жаҳонгир САПАЕВ
Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси катта инспектори