БАНДЛИКДАГИ «ЎЙИНЛАР»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шовот тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори Б.А., фуқаро Ж.К.дан уни ушбу марказга ишга қабул қилиш эвазига пора талаб қилиб, ўз хизмат хонасида 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ж.САПАЕВ
Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси катта инспектори