ЭЗГУЛИК КАРВОНИ МАҲАЛЛАЛАРДА

Карантин шароитида Хонқа туман прокуратураси ва ИЖҚК департаменти туман бўлими томонидан энг чекка ҳудудларда жойлашган маҳаллаларда кўчма савдо ярмаркалари ташкил қилинди.
Жумладан, Амударё қишлоғида жойлашган “Таянч” ва “Мош тўғай” маҳаллалари, “Қирқёп” қишлоғидаги “Пахтакор” ва “Дўрман” маҳаллалари, “Олажа” қишлоғидаги “Янги турмуш”, “Ширин”, “Ойдин ҳаёт” маҳаллари, Намуна қишлоғидаги “Туркистон” ва “Ёш куч” маҳалларида яшовчи 3000 нафардан зиёд аҳолига бир кунда жами 2000 кг картошка, 2000 кг пиёз, 12000 кг ун, 700 кг ўсимлик ёғи ва бошқа асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзон баҳоларда манзилли етказиб берилиши таъминланди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги тадбиркорлар томонидан санитария ва карантин қоидаларига катъий риоя қилган ҳолда мазкур ҳудудда яшовчи 15 нафардан ортиқ кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд хонадон вакилларига ва якка ёлғиз фуқароларга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бепул етказиб берилди.
Туман ҳудудидаги маҳаллаларда озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилиши, кўчма савдонинг транспортда етказилиши, кўчма савдо нуқталарига ўз вақтида ва етарли миқдорда маҳсулотлар етиб бориши, нархларнинг асоссиз оширилмаслиги ҳамда карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан туман прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жаҳонгир САПАЕВ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг
Хоразм вилоят бошқармаси катта инспектори