СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДА ЖУРНАЛИСТЛАР ИХТИСОСЛАШУВИ

Бугун Хоразм вилояти журналистлари, матбуот котиблари ва блогерлар учун «Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимининг ислоҳати: ОАВда ёритиш» мавзуидаги онлайн тренинг ташкил этилди.

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидпн USAID молиявий кўмаги асосида ўтказилган вебинарда ҳуқуқшунос, журналист Карим Бахриев ва ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг доценти, медиа-тренер Наргис Қосимова оммавий ахборот воситалари ва журналистлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, блогерлар ва ҳуқуқ:қадр қиммат, ишчанлик обрўси, туҳмат ва ҳақорат масалалари, журналистнинг суд жараёнидаги ахборотни олиш билан боғлиқ масалалар, судловнинг ошкоралиги: очиқ ва ёпиқ судлар, ахборот манбалари ва улар билан ишлаш қоидалари, суд залидан репортаж тайёрлашнинг ўзига ҳос жиҳатлари, ҳуқуқий мавзуни ёритувчи журналистларнинг хавфсизлиги масаласи, ахборот хавфсизлиги асослари, хавфсизликнинг гендер аспектлари, суд-ҳуқуқ тизимини ёритишда ахлоқий тамойиллар мавзуларида тақдимотли маълумотлар.
Икки кунлик вебинар интерактив жараёнда давом этмоқда.