20 МИНГ ДОЛЛАРЛИК ЕР САВДОСИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, Гурлан туман бўлими ҳамда ДХХ Гурлан тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида укасининг номига электрон-онлайн аукционида ютиб олинган 0,05 гектар ер майдонига қўшиб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 0,19 гектар экин ер майдонини 50 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.