ХОРАЗМЛИК ЎҚИТУВЧИ ТУРКИЯ МУКОФОТИГА ЛОЙИҚ ТОПИЛДИ

Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги 33-сон умумтаълим мактаби немис ва инглиз тили фани ўқитувчиси Огулнур Aтаева 6-9 август кунлари Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида ўтказилган «Туркияда ИИ-Aдабиёт кунлари-2021» анжуманида қатнашиб, анжуман анталогиясида ижод намуналари жой олди ва «KIBATEK INTERNATİONAL LİTERATURE PRİZE-2021» мукофоти соҳибаси бўлди.

Ушбу мукофот ҳар 2 йилда бир марта шоир, олим, ижодкорларга, Халқаро миқёсида китоблари нашр қилинган энг яхши китоб муаллифларига тақдим қилинади.
Ушбу нуфузли мукофот  KIBATEK ташкилоти вице Президенти Лейла Исик томонидан топширилди.

Огулнурнинг «Чиноримсан Ватаним» номли китоби Туркиянинг Aртшоп нашриёти томонидан турк тилида 1000 нусхада нашрдан чиқди.