ЎҚИШНИ КЎЧИРИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ФИРИБГАР

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A” МЧЖ менежери И.М., Қозоғистон Республикаси университетининг 2-курс талабаси М.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини Қорақалпоқ давлат университетига кўчиришда амалий ёрдам беришини айтиб, эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида И.М. талабадан олган пуллари ҳисобидан 1 100 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz