ТРЕНЕРЛАР УЧУН ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан “Сифатли журналистикани ривожлантириш учун ҳуқуқий ва медиа-ахборот саводхонлиги тенденциялари» мавзуида журналист, блогер ва матбуот котиблари учун тренинг ташкил этилди.
Тренингда асосий эътибор тренинглар ташкил этишнинг ўзига хос ҳусксиятлари, ҳуқуқий саводхонликни оширишда халқаро тажрибани амалиётга тадбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят журналистлари, блогерлар ва ахборот хизматлари вакиллари иштирок этган тренингда асосий эътибор медиа-ахборот саводхонликни ривожлантириш имкониятларидан фойдаланган ҳолда оммавий ахборот воситалари вакилларининг билим, кўникма ва ижодий салоҳиятини оширишга асосий эътибор қаратилди.
Бугунги кунда тренингларга барча ташкилотларнинг қизиқиши ва талаби ошган. Журналист ва блогерлар учун марказ томонидан ташкил этилиб келинаётган бугунгидай тренингларни ҳудудларда ҳам давом эттиришни режалаштирганмиз. Бугунги тренингдаги иштирокчиларимиз ҳудудларда ўзлари тренер сифатида иштирок этиб, долзарб мавзуларда медиа тренерларда ташкилотчи бўлишади, — дейди медиатренер Дилфуза Мирзахмедова.

Тренингда иштирокчилар гуруҳларга бўлинган холда мавзуларга оид муаммолар ечими юзасидан тақдимот чиқишлари билан амалий машғулотларда фаол иштирок этдилар.

Дилрабо Курязова