ХОРАЗМЛИК ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ УЧУН ЯНГИ ТРЕНИНГ

Бугун Урганч шаҳрининг Ўзбекистон меҳмонхонасида Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази, UNICEF халқаро ташкилоти ва Юксалиш Умуммиллий Ҳаракати Хоразм вилоят бўлими томонидан «Вакциналашга урғу берган ҳолда COVID-19 пандемияси масалаларини тўғри ёритиш учун журналист ва блогерларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш» мавзуида тренинг ташкил этилди.
Тренингда COVID-19 пандемияси, аҳолини вакциналаш юзасидан Ўзбекистон медиаси ва ижтимоий тармоқлари мониторинги, фактчекинг билаш ишлаш, ишончли ва расмий ахборот манбаридан фойдаланиш ҳамда танқидий фикрлашда медиасаводхонлик борасида тақдимот маълумотлар берилди.
Икки кунлик тренингда ЎзР Замонавий журналистикасини ривожлантириш маркази директори Саида Сулайманова, марказ медиатренери Лола Исломова ҳамда соҳа мутахассислар мавзу юзасидан тақдимот олиб бормоқдалар.

Хусусан, Covid-19 дан қолган асоратлар, ушбу даврдаги тўғри ва ёлғон ахборотлар, инсонларнинг дарди ва ташвишлари Журналист ва блогерларнинг репортаж ва тайёрлаган материаллари танқидий таҳлили, ахборотларни тўғри тарқатиш ва материаллардаги камчиликларни бартараф этишга, янги медиа ва ахборот саводхонлиги оширишга қаратилган тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.

Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган 30 нафардан ортиқ журналист, блогер ва матбуот котиблари фаол иштирок этишмоқда.