ДИН ВА ТЕРРОРИЗМ МАВЗУИНИ ЁРИТИШДА ЖУРНАЛИСТИК КЎНИКМАЛАР ОШИРИЛМОҚДА

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда “Давлатнинг жамиятдаги роли ва диннинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзуида журналист, матбуот котиблари ва блогерлар учун 2 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Г.Бабажанова, ЕҲХТ лойиҳа катта маслахатчиси С.Сизов кириш сўзи билан очиб берди.
Тренингда «Давлатнинг жамиятдаги роли. Диннинг инсон ҳаётидаги моҳияти ва роли», «Давлат ва диннинг ўзаро муносабати», «Инсон ҳуқуқлари масалаларини ёритишда ОАВ ва журналистларнинг роли», Диний эсктремизм ва терроризмга қарши курашишда ОАВнинг ўрни» каби муҳим мавзуларида халқаро тоифадаги медиатренерлар Я.Маматова, Х.Абдураимов ҳамда шу йўналишга ихтисослашган соҳа вакилларининг тақдимотлари тингланди.

Марказий ва маҳаллий ОАВ журналистлари, блогерлар ва ахборот хизматлари вакиллари иштирок этаётган тренингда асосий эътибор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда диний оқим, экстримизм, терроризм каби мавзуларни ёритиш салоҳиятини оширишга ҳамда давлат ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилди.

Иштирокчилар гуруҳларда медиа инструментлар асосида дин ва терроризмга оид таҳлилий, журналистик суриштируви материалларини тайёрлаб, таҳлилий медиа материаллар билан ишлаш юзасидан амалий машғулотларда фаол иштирок этдилар.